Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ИХТИЁРИЙ ТЎЛАНМАГАН ҚАРЗ ундирилиши мол-мулкка қаратилди

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:28, кўрилди: 56

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил қилинган. Мамлакатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори билан бюронинг ҳуқуқий мақоми, вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда йўналишлари белгилаб берилган.

Йўналиш: Сиёсий

 

Халқ депутатлари Паст Дарғом туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:25, кўрилди: 21

Халқ депутатлари Паст Дарғом туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАСТ ДАРFОМ ТУМАН КЕНГАШИ 9-МЕВАЛИ САЙЛОВ ОКРУГИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎFРИСИДА

Йўналиш: Сиёсий

 

ТАШАББУСКОРЛИК - ҲАЁТ ТАҚОЗОСИ

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:19, кўрилди: 56

ТАШАББУСКОРЛИК - ҲАЁТ ТАҚОЗОСИ

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси туман Кенгашининг тўққизинчи пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий партиялар, экологик ҳаракат вакиллари билан ўтазган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан партиянинг 2017 йил иккинчи ярим йиллиги чоратадбирлари дастури тасдиқланди.

Йўналиш: Сиёсий

 

Осойишталик бор жойда байрам татийди.

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:13, кўрилди: 58

Осойишталик бор жойда байрам татийди.
Осойишталик бор жойда байрам татийди.
Юртимиз мустақиллигининг 26 йиллиги байрами арафасида ИИБ ходимлари томонидан кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
- Ҳар қандай фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш учун қатъий назорат ўрнатилган, – деди профилактика инспектори, катта лейтенант Улуғбек Тангиров.
СУРАТДА: профилактика инспектори У.Тангиров ва С.Исмоиловлар Жума шаҳри маҳаллаларида паспорт-виза тизимига риоя қилиниши бўйича текшириш ўтказишаётган пайти.


Қиёмжон ЗИЁТОВ
олган сурат.

Йўналиш: Сиёсий

 

"МАСЛАКДОШ, ЕЛКАДОШ, РАҚОБАТДОШ" лойиҳаси доирасида

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:05, кўрилди: 60

"МАСЛАКДОШ, ЕЛКАДОШ, РАҚОБАТДОШ"
лойиҳаси доирасида
Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла" институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими маҳаллалар ўртасида "Маслакдош, елкадош, рақобатдош" лойиҳасини ишлаб чиқди. Ушбу лойиҳа асосида жорий йилнинг 20 июнида туманимиздаги мавжуд 106 та маҳаллаларининг 400 нафарга яқин масъул ходимлари Ургут туманида ҳудуддаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини тузганди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ИЖРО ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ устувор вазифа саналади

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:03, кўрилди: 63

ИЖРО ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
устувор вазифа саналади
Ҳаётимизнинг қонунлар асосида тартибга солишни жамиятда адолат бар¬қарорлигига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминланишига хизмат қилади.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва сувернитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди. Халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизниг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:44, кўрилди: 63

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
Шу йил 17 июль куни халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, маъмурий органлар вакиллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, янги ташкил этилаётган фермер хўжаликлари раислари ҳам иштирок этишди. Сессияни Кенгаш раиси С.Эргашев бошқарди. 17- Чандир сайлов округидан депутат Тўрақул Шодмонов сессия котиби этиб сайланди.
Депутатлар дастлаб кун тартибида жиноят, маъмурий, иқтисодий ишлар бўйича туман суди раислари А.Сафаров, В.Файзуллаев, Л.Асадовларнинг ахборотларини тинглашди. Маърузачилар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги устувор йўналишлари экани ва бу борадаги амалий ишларга тўхталдилар. Янги ташкил этилган судларнинг фаолияти, судни том маънода, адолат қўрғонига айлантиришга эришиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар эътироф этилди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:20, кўрилди: 86

Шу йил 21 июнь куни халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда дастлаб маҳаллий бюджетнинг 2017 йил биринчи чораги ижроси тўғрисидаги масала юзасидан молия бўлими мудири Б.Мамадалиев маърузаси тингланди.
Таъкидланганидек, туман маҳаллий бюджетининг даромад қисми 103,9 фоизга бажарилган. Аммо мавжуд манбаларнинг икки туридан 738,8 миллион сўм маблағ даромадга тушмаган. Бюджетдан ажратилган маблағлардан ташкилотлар фойдаланиши устидан назорат олиб борилганига қарамай, 26 ҳолатда 57,3 миллион сўмлик мақсадсиз, ортиқча харажат ва камомадга йўл қўйилган.

Йўналиш: Сиёсий

 

СЎМИМИЗ – ҒУРУРИМИЗ

Муаллиф: Admin дан 11-05-2017, 14:23, кўрилди: 126

СЎМИМИЗ – ҒУРУРИМИЗ

Ўқув қуроллари харид қилиш учун дўконга отландим. Йўл-йўлакай озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларини ҳам айландим. Бир киши дўкондан зарур озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олди. Сўнг сотувчига пул узата туриб: " Тўхтанг, баракаси ўзимда қолсин", дея пулнинг бир четини йиртиб олди ва йиртилган қисмини чўнтагига солиб қўйди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Муаллиф: Admin дан 11-05-2017, 14:15, кўрилди: 345

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Шу йил 6 май куни халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгашнинг раиси С.Эргашев олиб борди. Кенгашнинг қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Н.Қувондиқов фермер хўжаликларининг ер участкаларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини янада кўпайтириш, фермерларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида ер участка ҳажмларини мақбуллаштириш хулосалари бўйича ахборот берди.

Йўналиш: Сиёсий

 
Орқага Олдинга