Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

Туман ҳокимининг ҚАРОРИ

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 10:51, кўрилди: 12

Туман ҳокимининг ҚАРОРИ
ТУМАНДА ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ
УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТЎFРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил 5-6-сон, 97-модда), "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 йил 34-сон, 333-модда) ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларда иш ўринларини энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб
ҚАРОР ҚИЛАМАН:

Йўналиш: Сиёсий

 

Профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва имтиёзли равишда автомашиналар ажратилди

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:44, кўрилди: 149

Профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва имтиёзли равишда автомашиналар ажратилди
Профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва имтиёзли равишда автомашиналар ажратилаётгани ички ишлар ходимларининг бурчга садоқат билан
ёндашишини таъминлайди.
Профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва имтиёзли равишда автомашиналар ажратилди
Профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва имтиёзли равишда автомашиналар ажратилди

Йўналиш: Сиёсий

 

ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ ОНГ

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:34, кўрилди: 24

ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ ОНГ
ҳаётни тўғри бошқара билиш омили
Ҳуқуқий онги юксак даражада бўлган киши жамият қонун-қоидаларига тўла амал қилади. Ўз ҳаётини тўғри бошқара олади.
Туман педагогика ва спорт коллежида вилоят божхона бошқармаси томонидан ўтказилган профилактик тадбир ҳам ўқувчилар ҳуқуқий онгини оширишга қаратилди.
- Ҳуқуқий саводсизлиги натижасида қўл телефонидаги тинчлигимизга раҳна солувчи, ёт оқимлар фаолиятини тарғиб қилувчи ёзув ҳамда суратлар билан жиноий жавобгарликка тортилаётган кишиларнинг аксариятини ёшлар ташкил қилаётгани ҳам сир эмас, - деди тадбирда сўзга чиққан вилоят божхона бошқармаси ходими Ф. Аҳроров. - Асосий мақсади сўралганда эса, уларнинг оддийгина "Бу суратларни жўнатган кишини танимайман, фақат телефонда гаплашганман", деган жавобларини оламиз. Бунинг оқибати пушаймонликка олиб бориши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаслиги ҳуқуқий билимсизлигидан дарак эмасми? Келажак эгалари бўлган ёш авлодни ёт оқимлар, ноқонуний йўллар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни юрт равнақига ярайдиган комил инсонлар сифатида тарбиялаш нафақат таълим муассасалари, ота-оналар, балки шу элда яшаётган ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади.

Йўналиш: Сиёсий

 

ТАРАҚҚИЁТИМИЗ ТАЯНЧИ

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:32, кўрилди: 22

ТАРАҚҚИЁТИМИЗ ТАЯНЧИ
Президентимизнинг жорий йил 20 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойишига мувофиқ, асосий қонунимизнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳамда аҳамиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бир-бирига уланиб кетмоқда. Бугун барча жабҳада амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлар замирида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятда қонун ва қонунийлик устуворлигини кафолатлашдек улуғ мақсадлар мужассамлигини барчамиз қалбдан чуқур англаб турибмиз.
Бош қомусимиз умумэътироф этилган демократик тамойилларга асослангани билан ажралиб туради. Унда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, мажбуриятлари, қонуний манфаатлари ҳимояси бош ўринни эгаллайди.

Йўналиш: Сиёсий

 

КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ ҲАЁТБАХШ ҚУДРАТИ

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:31, кўрилди: 24

КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ ҲАЁТБАХШ ҚУДРАТИ
Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш, халқимиз учун тинч ва фаровон ҳаёт барпо этишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Биринчи Президентимиз 1992 йил 8 декабрда Олий Кенгашнинг тарихий сессиясида сўзлаган нутқида " Биз етмиш йил мобайнида давлатга қарамлик ва сиғиниш ҳолатида яшадик. Мамлакатнинг, ундаги барча бойликларнинг, мулкнинг эгаси давлат, деб ҳисоблаб келдик. Ана шу масалада Конституцияда туб бурилиш ясалган. Эндиликда инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиб, улар давлат томонидан кафолатланади" дея алоҳида таъкидлаб ўтган эди.
Бундан кўриниб турибдики, қомусимизда "Инсон ва унинг қадр-қиммати" деган олий ва муқаддас тушунча юқори ўринга қўйилган. Шу ўринда ушбу муҳим ҳужжатнинг 18-моддасини келтириб ўтиш жоиз: " Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқейидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар".
Дарвоқе, қонун устувор жамиятда инсонпарварлик, меҳр-оқибат, ички тартиб-қоидаларга амал қилиш тартиби кучли бўлади.

Йўналиш: Сиёсий

 

Нотариуслар фаолияти бўйича саволингиз борми?

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 09:56, кўрилди: 31

Нотариуслар фаолияти бўйича саволингиз борми?

Нотариус бўлиш учун қандай талаблар қўйилади? Амалда нотариус бўлиб ишлаб турган мутахассислар фаолияти мониторинг қилиниб, баҳолаб бориладими?

Озодбек ЭРГАШЕВ,
Ш.Рашидов МФЙ.
"Нотариат тўғрисида"ги Қонунга асосан йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга, шу жумладан, нотариал идорада камида икки йил муддатли стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин.Нотариуслар фаолияти бўйича саволингиз борми?
Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарликни амалга оширувчи ва ушбу фаолиятни назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш муддати бир йилни ташкил этади.

Йўналиш: Сиёсий

 

ЭЛ ОСОЙИШТАЛИГИНИ САҚЛАШ - АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ

Муаллиф: Admin дан 2-11-2017, 14:38, кўрилди: 63

Фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар, ҳар хил турдаги жиноятларга қарши кураш, содир бўлиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
2017 йилнинг 9 ойи мобайнида туман ИИБга фуқаролардан 3191 та ариза ва хабарлар келиб тушди. Шулардан 254 тасига жиноят иши қўзғатилган. Туман ҳудудида жиноятларнинг олдини олиш борасида тегишли профилактик тадбирлар олиб борилиши натижасида жиноятлар сони ўтган йилгига нисбатан камайди.
ЭЛ ОСОЙИШТАЛИГИНИ САҚЛАШ - АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ
ЭЛ ОСОЙИШТАЛИГИНИ САҚЛАШ - АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ
ЭЛ ОСОЙИШТАЛИГИНИ САҚЛАШ - АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ

Йўналиш: Сиёсий

 

БУРЧ МУҚАДДАСЛИГИ

Муаллиф: Admin дан 2-11-2017, 14:33, кўрилди: 47

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, хонадонлар ободлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлашда ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимларининг ҳам ҳиссаси катта.
- Бўлимимиз 2 қисмдан иборат бўлиб, бири Жума шаҳри, иккинчиси Гўзалкент қўрғонида жойлашган, - дейди туман ЁХБ бошлиғи, майор И.Абдуллаев. - Айни пайтда 4 нафар касбийлаштирилган, 82 нафар шартнома асосида хизмат қилаётган ходимлар ўз вазифаларини сидқидилдан адо этиб келмоқда.


БУРЧ МУҚАДДАСЛИГИ

Йўналиш: Сиёсий

 

ИХТИЁРИЙ ТЎЛАНМАГАН ҚАРЗ ундирилиши мол-мулкка қаратилди

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:28, кўрилди: 136

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил қилинган. Мамлакатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори билан бюронинг ҳуқуқий мақоми, вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда йўналишлари белгилаб берилган.

Йўналиш: Сиёсий

 

Халқ депутатлари Паст Дарғом туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:25, кўрилди: 129

Халқ депутатлари Паст Дарғом туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАСТ ДАРFОМ ТУМАН КЕНГАШИ 9-МЕВАЛИ САЙЛОВ ОКРУГИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎFРИСИДА

Йўналиш: Сиёсий

 
Орқага Олдинга