» » TUMAN KENGASHINING SESSIYASI

СИЁСАТ

TUMAN KENGASHINING SESSIYASI

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосари М.Бекова бошқариб борди. Сессияга 17-Чандир сайлов округидан туман Кенгаши депутати Т.Шодмонов котиблик қилди.
Дастлаб кун тартибига киритилган туман прокурори Б.Ғаффоровнинг жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.
Таъкидланганидек, юртбошимиз раислигида шу йил 27 июль куни жиноятчиликнинг олдини олиш, давлат идоралари ва жамиятнинг бу борадаги масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига ҳақли эътирозлар айтиб ўтилди. Чунки, туманда ҳам жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш борасида бир мунча ишлар амалга оширилган бўлсада, ижобий натижалар кўрсаткичини қониқарли деб бўлмайди. Биргина 106 та маҳалланинг 63 тасида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилган бўлса, 21 тасида жиноятлар ўсганлиги афсусланарли. Айрим шахсларни профилактик ҳисобга олиш, илгари судланганларни маъмурий назорат қилиш етарли даражади ташкил этилмаган. Тезкор қидирув фаолияти ҳам талаб даражасида эмас. Шу сабабли 4 та ўғирлик жинояти фош этилмаган. Қидирувда бўлган шахсларнинг биронтаси ушланмаган. Ички ишлар, бандлик, соғлиқни сақлаш идоралари ҳамкорлиги талаб даражасида эмас. Камчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ҳамкорликни кучайтириш зарур деган хулосага келинди.
Ўзбекистон халқ демократик партияси туман Кенгашининг депутатлик гуруҳи томонидан тиббиёт бирлашмасидаги аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати юзасидан ўрганиш натижалари бўйича ахборот ҳам депутатлар томонидан муҳокама қилинди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
Ўз мухбиримиз.
скачать dle 11.3
Калит сўз Сессия

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56