» » pastdarg'omlik ikki qiz TERMA JAMOA SAFIDA

СИЁСАТ / СПОРТ

pastdarg'omlik ikki qiz TERMA JAMOA SAFIDA

Мамлакатимизда болалар спортига қаратилаётган эътибор ёшларнинг юксак натижаларга эришишида муҳим омил бўлмоқда.
- Мактабимизда яқин 3-4 йил ичида спортнинг енгил атлетика, самбо, дзюдо ва миллий кураш турлари бўйича бир қатор ёш иқтидорли спортчилар етишиб чиқди, - дейди туман 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директор ўринбосари Жамшид Тиллаев. - Ўзбекистон, Жаҳон ва Осиё чемпионлари, халқаро турнирлар совриндорлари Диёра Келдиёрова, Жаҳона Туркмановалар ҳам мактабимиз ўқувчилари. Айни пайтда мактабда спортнинг 12 тури бўйича тўгараклар фаолият юритаяпти. Уларда 1300 нафардан ошиқ спортга қизиқувчи ёшларга 33 нафар мураббий мунтазам машғулотлар олиб боришаяпти. Яратилган қўлайликлар туфайли ютуқларимиз ҳам йил сайин ошиб бормоқда. Шу йил 23-26 январь кунлари енгил атлетика бўйича Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида М.Баратова биринчи, С.Аннақулова учинчи ўринга сазовор бўлди. 2-4 февралда пойтахтда ўтказилган самбо бўйича Ўзбекистон чемпионатида З.Абдусаломова, З.Улуғмуродова ва Б.Бўроновалар юқори натижаларга эришган бўлса, 5-6 июлда Сурхондарё вилоятида ўтказилган мусобақада Г.Зиёева 1-ўринни қўлга киритди. 28-30 июнда Хоразм вилоятида Маҳмуд Паҳлавон хотирасига бағишлаб ўтказилган самбо бўйича халқаро турнирда эса энг юқори натижага эришди. 25-28 июль кунлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган миллий кураш бўйича 2004-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида 3 нафар қизимиз 3-ўринни эгаллаб қайтишди. Кўплаб ютуқларни қўлга киритган шогирдларимиздан Маржона Баратова ҳамда Отабек Тошқувватов Самарқанд давлат университетининг жисмоний тарбия факультетига тўғридан тўғри ўқишга кириш сертификатига эга бўлишди. Шогирдларимизнинг мамлакат терма жамоаларига жалб этилаётгани бизга фахр, ифтихор бағишлаш билан бирга, янада кўпроқ ишлашга ундайди. 18 августдан 2 сентябргача Жакарта шаҳрида XVIII Осиё ўйинлари спорт мусобақалари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси сафида мактабимиз спортчиларидан Диёра Келдиёрова ҳамда Гулноза Зиёева борлиги нафақат туманимиз, балки, вилоятимиз учун ҳам катта шараф деб биламан.
Ҳа, бугун ёшларимиз олдиларига жаҳон спорт майдонларида Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишдек эзгу мақсадни қўйишган. Биз, албатта, уларнинг юксак марраларни забт этишига ишонамиз.
Гулпошша ЭШҚОБИЛОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз Спорт

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56