» » TUMAN KENGASHINING SESSIYASI

СИЁСАТ

TUMAN KENGASHINING SESSIYASI

   Халқ депутатлари туман кенгашининг қирқ иккинчи сессиясида Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда юртбошимизнинг вилоятга ташрифи давомида берилган вазифаларнинг ижроси бўйича тумандаги 4 та сектор раҳбарлари ҳисобот беришди.
     Масала юзасидан депутатлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги "Обод қишлоқ" дастури тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш, аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ҳамда шу асосда турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида туманда "Обод қишлоқ жамғармаси"ни ташкил этиш, Шарқ юлдузи муқобил МТП ҳудудидаги ҳокимлик захирасида бўлган 413,26 гектар ер майдонларидаги пахта ҳосилини йўқотмаслик учун "Бекмирзаев Қўнғирот дашт-даласи" фермер хўжалиги қаровига бериш тўғрисидаги масалалар ҳам депутатлар томонидан муҳокама қилинди.
    Кун тартибидаги масалалар юзасидан сессияда қарор қабул қилинди.

                          HISOBOTLARDAN SATRLAR

1-сектор раҳбарининг Болдир, Янги обод, Шароф Рашидов, Бўстон, Ошиқота, Қаршиобод маҳаллаларида ўтказган сайёр қабули давомида фуқаролар томонидан 47 та муаммоли масалаларнинг 29 таси жойида бартараф этилди. 18 та ечимталаб муаммолар тегишли ташкилотларга ҳавола қилиниб, ижроси назоратга олинди.
2-сектор ҳудудидаги 24 та кўп қаватли уйлардан 7 тасининг ертўлалари сувдан тозаланди. 19 та чордоқ, 29 та йўлак таъмирланди. 40 та яроқсиз ёритгичларнинг 33 таси алмаштирилди.
3-секторда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 201 нафар фуқарога уй шароитида тадбиркорни ривожлантириш бўйича қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида "Агробанк" АТБ томонидан 1, 740. 970 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилишига кўмаклашилди.
4-сектор ҳудудидаги Боғонали маҳалласида ичимлик суви иншооти қайта таъмирланиб ишга туширилди. Лолазор, Чандир маҳаллалари аҳли ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланди. Сув таъминоти оғир аҳоли пунктларига сув иншооти қуриш бўйича таклиф тайёрланди.
Ўз мухбиримиз.


Ўз мухбиримиз.
скачать dle 11.3
Калит сўз сессия

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56