» » "OBOD QISHLOQ" DASTURI ijrosi sust

СИЁСАТ / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"OBOD QISHLOQ" DASTURI ijrosi sust


Туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги "Обод қишлоқ дастури тўғрисида"ги фармони ҳамда "Обод қишлоқ" дастурининг 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар устидан назорат ўрнатилган.Бу борадаги тадбирларни ташкил этиш мақсадида вилоят ва туман ҳокимининг қарори қабул қилинди. Унга кўра Қўшқудуқ ҳамда Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинлари "Обод қишлоқ" дастурига киритилган. Туман ҳокимнинг 2018 йил 2 майдаги фармойишига асосан ҳокимлик ҳузурида "Обод қиш¬лоқ" дастурига киритилган аҳо¬ли пунктларида олиб борилаётган тадбирларни мониторинг қилиш, мувофиқлаштириш ва ви¬лоят комиссиясига тақдим этиб бориш учун штаб ташкил этилган. Дастур доирасида Қўшқудуқ ва Пахтакор маҳаллаларида амалга ошириладиган тадбирлар режаси тасдиқланган.Қўшқудуқда бу борадаги ишлар кўнгилдагидек эмас. Туман бандликка кўмаклашиш маркази ва "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг режасига биноан жамоатчилик асосида мазкур маҳаллаларда 50 нафардан қўшимча ишчилар жалб қилиниши лозим бўлса-да, Пахтакорда 16 киши жалб қилинган. Туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати ДУК томонидан жорий йилнинг 20 майига қадар аҳоли турар жой ва ер майдонларини хатловдан ўтказиш белгиланди. Ушбу тадбир охиригача бажарилмаган. Ишчи гуруҳ бошчилигида жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига мазкур ишлар жадаллаштирилиб, якунига етказилди.
Қўшқудуқ МФЙда 241 та таъмирталаб уй-жойлардан ҳозирги кунда бор йўғи 28 та ноқонуний ҳовли деворлари бузилган. 17 та уй-жойнинг фасад қисми бўялган, 10 та дарвоза қурилган ҳамда 5 та уйнинг том қисми очиб ёпилган.
Пахтакор маҳалласида эса 211 та таъмирталаб уй-жойлардан ҳозирги кунда 34 тасининг деворлари, 2 та ноқонуний савдо дўкони бузилган. 9 та уйда су¬воқ ишлари бажарилиб, 4 та ҳовлига дарвоза қурилган ва 12 та уйнинг том қисми очиб ёпилган.
Бундан ташқари инфратузилма объекларини, сервис ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш, коммуникация тармоқларини, ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш, сув, газ ва электр таъминотини яхшилаш, турар жойларни таъмирлаш, аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, шахсий томорқадан фойдаланиш маданиятини юксалтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қўвватлаш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жамоат масканларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини жорий йилнинг 20 августига қадар якунлаш белгиланган. Дастурга киритилган маҳаллаларда ушбу тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли ишлар бошланмаганлиги аниқланиб, бу борада масъул вакилларга топшириқлар берилди.
Ҳудудда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларини аниқлаб, ҳокимлик ер захира фондига қайтариб олиш, бўш турган биноларни тадбиркорлик субъектига инвестиция жалб қилиш шарти билан бириктириб бериш, ҳудудда боғча, мактаб, поликлиникаларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширишга кетадиган маблағларни тегишли бюджет, мақсадли жамғармалар ва ҳомийлар ҳисобидан молиялаштириш чоралари кўрилмоқда.

Н.ЮСУПОВ,
туман прокурорининг катта ёрдамчиси.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56