» » БИЛИМ БЎЛСА, ҒОЯ ТУҒИЛАДИ

СИЁСАТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

БИЛИМ БЎЛСА, ҒОЯ ТУҒИЛАДИ

   Айниқса, 2018 йил «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили», деб номланиши Ватан тараққиётига ҳиссасини қўшиш ниятидаги кўплаб истеъдод, иқтидор соҳибларига имконият эшикларини очди, десак муболаға бўлмайди. Ана шундай ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, таклиф ва истакларини руёбга чиқариш, давлат ҳокимияти органларининг биринчи галдаги вазифаси ҳисобланади.
    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан шу йил 26 январь куни "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди. Ҳокимлик фаоллар залида ўтказилган очиқ мулоқот аввалида тадбирга ташриф буюрганлар ёш фермер, тадбиркор, ҳунармандларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари, инновацион технологиялар кўргазмаси билан танишишди. Шундан сўнг, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси В.Жўрақулов, "Ягона дарча" маркази ходими С.Файзиев ҳамда тумандаги молиявий муассасалар вакиллари юртимизда хусусий секторни ривожлантириш учун яратилаётган шарт-шароитлар яратиш, бунёд этишнинг кўлами тобора ортаётгани хусусида фикр-мулоҳазаларни билдиришди.
    - 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегия-сида белгиланган вазифаларни жадал амалга оширишга киришилган. Олдимизда турган улкан мақсадлар ижобати албатта, ёшларнинг ташаббускорлигига, билим ва савиясига боғлиқ. Кўп ўқиган, илмли ёшларнинг янги-янги ғояларига гувоҳ бўлаяпмиз. Жорий йил туманимизда ҳам жиддий синовлар йили бўлади. Халқ фаравонлигини таъминлаш бўйича жуда кўплаб дастурлар белгилаб олинди. Мазкур ҳаётбахш режаларнинг бажарилиши ҳар биримиздан ишга масъулият билан ёндашишни, янги ғоя ва таклифлар билан юрт салоҳияти юксалишига ҳисса қўшишни тақозо этади, - деди М.Абдуллаев ёшлар билан учрашувда.
Ҳусниддин Сафаров, Қорағуппа маҳалласи:
   - Ҳудудимиздаги ёшларнинг аксарияти тадбиркорлик билан шуғулланади. Паррандачилик, ҳунармандчилик, чорвачилик билан машғул тенгдошларимга ҳавасим келади. Мен ҳам маҳалла ҳудудида савдо дўкони очмоқчиман. Бунинг учун 20 миллион сўм атрофида сармоя кераклигини бизнес режамда ифода этганман. Менга кредит олишга ёрдам беришингизни сўрайман.
Ўтарчилик Беҳруз Эгамназаров, Бешнаймандан Элдор Очиловлар чорвачилик фермер хўжалигини ташкил этиш, иш ривожига қараб келгусида сутни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотлар билан ички бозор тўкинлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ниятларини айтишиб ер ажратишларини сўраб мурожаат қилишди.
    - Ҳудудимизда китоб дўкони йўқ. Оддийгина дафтар-қалам олиш учун ҳам кўпчилик туман марказига қатнайди. Одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш мақсадида маҳалламизда китоб ва ишхона қоғозлари дўкони қурмоқчиман. Банкдан кредит ажратишса, бу ишим бирмунча енгил кечарди, - деди Ағрондан Шероз Маматов.
    - Фермер хўжалигини бошқараман, - деди Назиржон Наврўзов. - 75 гектар жойда деҳқончилик қилдик. Такрорий экин ҳам мўл бўлди. Шулар ҳисобидан даромадимиз 140 миллион сўмни қоралади. Хўжаликда 18 киши меҳнат қилади. Яна тикув цехи қуришни режалаштирганмиз. Ана шу цехда 35 нафар қиз-жувонлар доимий иш билан банд бўлиши мўлжалланган. Очиғи, фермер хўжалиги тармоқларини кенгайтириши учун жуда кўп режалар амалга ошмай қоляпти. Сабаби, ҳосилни топшириб маблағини ҳисобимизга тушириш учун йиллаб сарсон бўляпмиз.
   Тадбиркор қиз Севинч Болиева Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашига таклифини билдирди: - Мактаб ва коллежларда сабабсиз дарс қолдириш ҳолатларига эътиборсиз қаролмайман. Шу сабабли нима қилсак, ўқувчиларнинг машғулотларга қизиқиши ошади деган, саволга кўпдан бери жавоб излайман. Изланишларим натижасида мукаммал дастур яратдим. Бу дастурни ўқув муассасаларига жорий қилиш орқали кўзлаган натижага эришамиз, деб ўйлайман. Бунинг учун менинг дастуримни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қўллаб-қувватлашини сўрайман. Мукаммал билим, истеъдод эгаларининг юртга дахлдорлик ҳисси билан масалаларни ўртага ташлаётгани мутасаддиларни бироз шоширди. Ўз ўрнида, ватанпарвар авлод вакиллари етишиб чиқаётгани фахрланишга муносиб эканлиги эътироф этилди.
Турли соҳаларда меҳнат қилаётган, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган 100 дан ортиқ ёшларнинг савол, таклиф ва ташаббусларига туман ҳокими С.Эргашев, мутассадди ташкилотлар раҳбарлари муносабатларини билдиришди. Муҳим аҳамиятга эга таклифлар бўйича режа-тадбирлар белгилаб олинди.
Отабек ЭРГАШЕВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шахри,
    Амир Темур кучаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56