Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

"ЯНА БУГУН БАҲОРГА ЗОРМАН"

Муаллиф: 013101 дан 4-03-2017, 16:17, кўрилди: 211


Баҳор фасли ўзи билан дилларга завқу шавқ, юракларга яшариш ва янгиланиш шукуҳини олиб келди.
Кўпинча бу фаслни "ижод фасли" ҳам дейишади, чунки ижодкорнинг қалб кечинмалари ҳам баҳор каби нафис ва жозибадордир. Гўзаллик ва вафо куйчиси Зулфияхоним ҳам баҳорнинг илк кунида таваллуд топган.
Яна бугун баҳорга зорман,
Ўз баҳорим каби шошқалоқ.
Яна бугун баҳорга зорман,
Кутавериб, дил бўлди қадоқ.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Муаллиф: 013101 дан 4-03-2017, 16:16, кўрилди: 203

ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Усмонобод маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ЎзМТДП туман Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгаши депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда йиғилиш қатнашчилари партиянинг сайлов олди дастурида белгиланган вазифа ва мақсадларни амалга ошириш борасида ўтган йилиги ютуқ ва камчиликларни муҳокама қилишди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

АЁЛ-ОИЛА ЧАРОҒБОНИ

Муаллиф: 013101 дан 4-03-2017, 16:05, кўрилди: 194

"Инсондаги бутун гўзаллик қуёш нурлари-ю, Она меҳридан!" - дейди буюкларимиз. Зеро, аёл табиатнинг
мукаммал мўъжизаси, Яратганнинг чексиз инояти, оила деб аталмиш мўъжаз қўрғоннинг соҳибасидир. Қолаверса, жамият тараққиётининг ҳар бир жабҳасида аёлнинг ўз ўрни бор.
АЁЛ-ОИЛА ЧАРОҒБОНИ

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

КИТОБ ДЎКОНИГА КИРГАНМИСИЗ?

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:54, кўрилди: 147

КИТОБ ДЎКОНИГА КИРГАНМИСИЗ?

Шундай мавзулар борки, ҳеч эскирмайди, қанча гапирсанг тугамайди. Булардан бири китоб ҳақидадир.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ОНА ТАРБИЯСИ

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:54, кўрилди: 193

ОНА ТАРБИЯСИ

буюкликка йўлланма
Илм олиш динимизда улуғ ибодатлардан саналади. Ислом дини жаҳолатга қарши илм-маърифат билан курашишга катта эътибор қаратган.Илк ваҳийнинг "Ўқи" деб нозил бўлиши сўзимизнинг ёрқин далилидир. Ўқиш-илмнинг калитидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: "Ҳар бир мусулмонга илм талаб қилиш фарздир" дедилар. Ислом дини инсоннинг дунё ҳаёти учун лозим бўлган барча илмларни ўрганишни фарз даражасига кўтарган диндир. Занжий ибн Холид айтади: "Болалик пайтимизда Зуҳрийнинг ҳузурига кирган эдик, у зот бизга:" Илм талаб қилинглар. Шунда сиз дунёни истасангиз, унга етишасиз, охиратни истасангиз ҳам унга етишасиз", дедилар. Дарҳақиқат, дунёвий илмларсиз инсон ҳаётини саодатли кечишини тасаввур этиб бўлмайди. Бугунги кунда тиб, ҳисоб илми инсон учун нақадар заруратдир. Қолаверса, турли ишлаб чиқариш ва саноатга доир, фан-техника соҳасидаги барча илмлар зарур бўлади. Чунки, давлатнинг куч-қудрати, ўзга давлатларга қарам бўлиб қолмаслиги илм-фаннинг ривожи ва тараққиётига боғлиқдир.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ҚАЛБИМИЗДА ЯШАР АРДОҚЛИ ШОИР

Муаллиф: 013101 дан 9-02-2017, 15:30, кўрилди: 201

Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, уларнинг номи йиллар ўтса ҳам ўчмайди. Улар яратган эзгулик боғлари барчани ўз сеҳри билан мафтун этаверади. Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳам ўлмас ижоди билан халқимиз қалбидан ўчмас жой эгаллаган сўз устаси эди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

КОМИЛ ИНСОН

Муаллиф: 013101 дан 9-02-2017, 15:29, кўрилди: 177

Алишер Навоий асарларида комиллик даражасига етган қаҳрамонлар талайгина. Шоир, инсон ким бўлишидан қатъий назар, ҳалол ва пок бўлиш керак, деб таъкидлайди. Навоий орзу қилган ҳалол ва пок инсон ички маънавий қиёфага эга бўлган инсонлардир. Фарҳод ва Ширин, Искандар, Лайли ва Мажнун, Дилором, ва бошқалар ҳалоллик тимсолидир.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ЗАМОНАВИЙ РАҲБАР ВА МАЪНАВИЯТ

Муаллиф: 013101 дан 30-12-2016, 10:26, кўрилди: 470

Бугун Ўзбекистон жаҳоннинг ривожланган давлатлари қаторидан жой олиши, ҳуқуқий-демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини бунёд этишда барча тоифадаги раҳбарларнинг салоҳияти ва маънавий дунёқараши ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

МЕҲР ЧАШМАСИ

Муаллиф: 013101 дан 30-12-2016, 10:13, кўрилди: 328

Саховат, меҳр-мурувват халқимизга хос фазилат. 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни тумандаги "Бахт" маданий-маърифий тадбирлар масканида нишонланди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ТИЛ БОРКИ, МИЛЛАТ БАРҲАЁТ

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:48, кўрилди: 477

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида»ги қонуни қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат мақоми берилиши унутилмас, тарихий воқеа бўлди. Ушбу қонун ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлашда ва юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлат тилининг мустаҳкам ҳуқуқий мақоми белгилаб қўйилгани тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланишга етарлича замин яратди. Мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилиниши баробарида, ўзбек тилининг эркин муомалада бўлиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб берди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият