Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

“ГЎЗАЛ ШАҲРИМ ФАВВОРАЛАРИ”

Муаллиф: Admin дан 11-05-2017, 14:11, кўрилди: 146

“ГЎЗАЛ ШАҲРИМ ФАВВОРАЛАРИ”

Гўзалликка элтар фаввораларим,
Юксакликка етар фаввораларим.
Эзгуликлар тутар фаввораларим,
Гўзал шаҳримизнинг таровати бу! “ГЎЗАЛ ШАҲРИМ ФАВВОРАЛАРИ”
1 Май куни эрталабдан Жума шаҳрининг кўркига кўрк бағишлаб, осмон қадар отилаётган фаввора атрофи ҳамда Гўзалкент истироҳат боҚи тумандошлар ҳамда меҳмонлар билан гавжум бўлди. ўша куни тинчлик ва ободлик, шукроналик ва тирикликнинг яна бир хўш айёми "Фавворалар куни" кенг нишонланди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ОСУДА ҲАЁТ ГАШТИ

Муаллиф: Admin дан 11-05-2017, 14:09, кўрилди: 160

ОСУДА ҲАЁТ ГАШТИ



Президентимизнинг жорий йил 4 апрелдаги "Хотира ва қадрлаш куни"га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармонига асосан, ОСУДА ҲАЁТ ГАШТИИккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида жасорат кўрсатган пиру бадавлат кексалар ва меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга алоҳида ҳурмат кўрсатилмоқда. Айниқса, уруш фахрийларини рағбатлантириш мақсадида юртимизда ОСУДА ҲАЁТ ГАШТИишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларнинг навбатсиз, шартномавий буюртма орқали харид қилиш бўйича имтиёзли сертификатларнинг топширилаётгани уларнинг қувончига қувонч қўшмоқда.ОСУДА ҲАЁТ ГАШТИ

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ҚУВОНЧБЕКНИНГ УСТОЗЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 19-04-2017, 17:01, кўрилди: 223

ҚУВОНЧБЕКНИНГ УСТОЗЛАРИ
қувонишмоқда
Мамлакатимизда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш уларнинг иқтидорларини қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Тумандаги 32-болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам кўплаб иқтидорли болалар санъатнинг турли йўналишларида тажрибали устозларидан сабоқ олишмоқда. ҚУВОНЧБЕКНИНГ УСТОЗЛАРИ
Шу туфайли мазкур даргоҳда таҳсил олаётган кўплаб санъат ғунчалари рақс, ижрочилик, анъанавий чолғучилик бошқа йўналишлар бўйича туман, вилоят, республика кўрик-танловларида ўзларининг ноёб қобилиятларини намоён этишаётир. Бугунги кунда санъат мактаби ёшларидан кўпчилиги дунё миқёсида ўтказилаётган танловларда Ўзбекистон ёшларининг салоҳиятини кўрсатишга мувоффақ бўлишди. Қувончбек Пирхонов ҳам 21-мактабнинг 9-синфида ўқиш билан бир қаторда, дарсдан бўш пайтлари кўнглида ниш урган миллий чолғу-асбобларида ижрочилик маҳоратини ошириш ниятида шу даргоҳга келган.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

АНЪАНА ВА БОЛАЛАР

Муаллиф: Admin дан 19-04-2017, 16:59, кўрилди: 207


АНЪАНА ВА БОЛАЛАР
Миллий қадрият, анъана ва урф-одатларимизни сақлаб қолиш ва келгуси авлодга етказиш, ёшлар қалбида уларга нисбатан меҳр-муҳаббат, садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида "Камолот" ЁИҲ туман кенгаши ташаббуси билан
АНЪАНА ВА БОЛАЛАР"Қадриятлар, урф-одат, анъана ва болалар" лойиҳаси доирасида "Миллий ўйинлар" ҳамда "Варраклар сайли" фес-тиваллари ташкил этилди. 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мазкур фестивалда туманимизнинг 20 дан ортиқ мактабларидан ўқувчилар иштирок этишди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

«ЎТКАН КУНЛАР» РОМАНИГА

Муаллиф: Admin дан 19-04-2017, 16:56, кўрилди: 158

«ЎТКАН КУНЛАР» РОМАНИГА
етадиган асар яратилмаган
Мактабимизда ўзбек адабиётининг йирик намоёндаси, атоқли адиб - Абдулла Қодирий таваллудининг 123 йиллигига бағишлаб адабий кеча бўлиб ўтди. Унда 5-синф ўқувчилари А.Қодирийнинг ҳаёти ва фаолияти, ижоди ҳақида гапириб берди. Шунингдек, адабий кечада Фазилат Олмасова, Жасур Тошмаматов, Жасмина Бойқобилова сингари фаол ўқувчилар адибнинг "Улоқда" ҳикоясидан парчалар келтиришиб йиғилганлар қалбида катта таассурот қолдирди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ТАНЛОВ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Муаллиф: Admin дан 19-04-2017, 16:52, кўрилди: 157

ТАНЛОВ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Таълим тизимида меҳнат қилаётган фан ўқитувчилари орасидан илғор, ташаббускор, ижодкорларини аниқлаб олиш ва уларнинг фаоллигини янада ошириш, иш тажрибаларини оммалаштириш ва кенг оммага ёйиш мақсадида ҳар йили "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.
Жорий йилда кўрик-танлов Низомига кўра, танловнинг илк босқичидан самарали ўтган ўқитувчилар дастлаб 10 та умумтаълим фанлари бўйича тест жараёнларида иштирок этдилар. Натижаларга кўра, 40 ёки ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар навбатдаги босқичда иштирок этиш ҳуқу¬қини қўлга киритишди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ИНТЕРНЕТ

Муаллиф: Admin дан 19-04-2017, 16:51, кўрилди: 175

ИНТЕРНЕТ
эзгу ишлар учун хизмат қилсин
Айни пайтда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатларда вояга етмаганлар ўртасида интернет тармоғи орқали "Синий кит", "Тихий дом", " Разбуди меня в 04:20" "Ф 57" номли ёшларни фалокатга бошловчи ўйинлар кенг тарқалгани сир эмас. Ўйиннинг мазмуни шундан иборатки, ташкилотчи иштирокчига 40-50 кун давомида турли топшириқлар бериб, уларнинг ижро этилишини назорат қилади. Бу ўйинга тўқнаш келган киши аввало, қўлига кўк китнинг суратини чизиш, кейингиси эса ўзини ўлдириш билан якун топиши кўрсатиб ўтилади. Агар иштирокчи бу вазифани бажаришдан бош тортса, уй манзили аниқ эканлиги, агар топшириқ бажарилмаса, яқин қариндошларидан бирини ўлдириш билан қўрқитилган.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ДАФТАР-КИТОБСИЗ ЎҚУВЧИ

Муаллиф: Admin дан 19-04-2017, 16:51, кўрилди: 158

ДАФТАР-КИТОБСИЗ ЎҚУВЧИ
таълимда муваффақиятга эришадими?
Паст Дарғом агросаноат касб-ҳунар коллежида 550 нафар ёшлар 7 турдаги мутахассислик бўйича касбий таълим олиб келмоқда. Мазкур таълим даргоҳида айни пайтда таълим-тарбия жараёни, ўқувчилар давоматига қизиқиш бизни бир ой олдин коллежга бошлаганди. Билишимизча ҳозир ҳам бу даргоҳда давомат паст.
- Бир ҳафтадан буён "текшир-текшир", - дея кутиб олди коллеж директори Ҳусниддин Бобоноров. - Ўқитувчилар ҳам зада бўлиб қолди.
- Узр, биз таълим даргоҳида давомат, шу билан биргаликда, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги муносабат, уларни ташвишга солаётган муаммоларга доир ахборот олиш учун келдик...

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

МАКТАБ НУРХОНАСИ

Муаллиф: 013101 дан 10-04-2017, 10:26, кўрилди: 243

МАКТАБ НУРХОНАСИ
- Мактабимизда 455 нафар ўқувчи таҳсил олади. Бир кунда 120 нафардан ортиқ ўқувчи китоб мутолаа қилади. МАКТАБ НУРХОНАСИ Уларнинг мутолаа маданиятига, китоб ўқишга қизиқишини ошириш мақсадида "Китобхонлик соати", "Ким кўп китоб ўқиди?", "Китоб ақл қайроғи" сингари лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз, - дейди 28-ИДУМИ кутубхоначиси Наргиза Нишонова. - Мактабимиз кутубхонаси 3 мингга яқин китоб фондига эга. Замонавий ахборот технологиялари жадал ривожланаётган глобаллашув жараёнида ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини шакллантириш нафақат педагоглар, балки бутун жамиятнинг муҳим вазифасидир.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

"ФАН ОЙЛИГИ"

Муаллиф: 013101 дан 10-04-2017, 10:23, кўрилди: 277

"ФАН ОЙЛИГИ"
ўқувчи ва ўқитувчи меҳнатига баҳо беради
Умумтаълим муассасаларида ҳар бир фаннинг ўқитилишига сидқидилдан ёндашув ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси айниқса, "Фан ойлик"ларида яққол намоён бўлади.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият