Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

МУТОЛАА - ДИЛГА МАЛҲАМ!

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:24, кўрилди: 182

МУТОЛАА - ДИЛГА МАЛҲАМ!

Туман тиббиёт коллежида "Китоб - дилга малҳам!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар китобхонлик маданияти, китоб мутолаасининг инсон ҳаётидаги ўрни юзасидан тегишли фикр ва хулосалар олишди.
- Китоб мутолааси тўғрисида гапирганимизда, отам бир пайтлар сўзлаб берган воқеа ёдимга тушади, - деди ўқув даргоҳи директори Алишер Нурмуродов. - Падари бузрукворимнинг айтишича, йигит пайти ҳарбий хизматга чақирув қоғози келибди. Отам ҳарбий хизматга кетар чоғида бир сумка китобни ўзи билан бирга кўтариб олибди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ЎҚИТУВЧИ МАҲОРАТИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:23, кўрилди: 182

ЎҚИТУВЧИ МАҲОРАТИ
ўқувчини билимдонликка етаклайди
Ўз ўқувчисининг дунёқараши кенгайиши, фанга бўлган қизиқиши ортишида ўқитувчининг ўрни беқиёс албатта. Чунки, у устоз бўлиш билан бирга, тарбиячи ҳам, санъаткор ҳам, кучли руҳшунос ҳам бўлмоғи, шу билан биргаликда, янгилигу интилишлар билан бола қалбини забт этмоғи лозим.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

МЕҲНАТ ДАРСЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:22, кўрилди: 175

МЕҲНАТ ДАРСЛАРИ
ҳақиқий ҳаёт дарсига айлансин
- Ҳозирги соат 7-синфларга сизнинг дарсингизми? - сўради меҳнат фани ўқитувчисидан илмий бўлим мудири.
- Ҳа, менинг дарсим.
- Ундай бўлса, ўқувчиларга мактаб ҳовлисини супуртирасиз. Ўғил болалар чиқиндиларни ташисин, қизлар эса супурсин. Кейинги соатда 8-синф ўқувчиларига ҳам шу топшириқ.
Бундай гапларни деярли ҳар бир синфга (5-синфдан 9-синфгача) меҳнат дарслари жараёнида гувоҳи бўламиз. Меҳнат дарсларида кашта, дўппи тикиш, рўмолча тўқишни, турли кийим-кечаклар бичиш-тикиш ишларини устозимиз астойдил ўргатган. Ҳаттоки, хонадонни озода сақлашда нимага аҳамият бериш зарурлигини ҳам фан ўқитувчимиз мурғаккина вужудимизга сингдирган.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

КИТОБ ТАҚДИМОТИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:21, кўрилди: 222

КИТОБ ТАҚДИМОТИ
Паст Дарғом қурилиш технологиялари касб-ҳунар коллежида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз" номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда юртбошимиз томонидан белгилаб берилган ҳар бир туман, вилоятларда кейинги 5 йил ичида амалга оширилиши кўзда тутилган ўзгаришлар юзасидан фикрларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

“УМИД” ГУРУҲИ

Муаллиф: Admin дан 11-05-2017, 14:30, кўрилди: 201

“УМИД” ГУРУҲИ
мухлислар қалбидан жой оляпти

Куй-қўшиқ-халқнинг руҳи, қалбнинг чироғи. У инсонни яхшиликларга даъват этувчи, вужудини уйғотувчи илоҳий садо. Шу боисдан ҳам, қўшиқ тинглаб, жозибали оҳанг пардасига ўралган дурдона сўзлардан баҳраманд бўлганда, ҳаёт завқини, қувончини юракдан ҳис қиламиз.“УМИД” ГУРУҲИ Куйга жо бўлган миллий руҳият, гўзаллик ва нафосат тараннуми қалб тўридан жой олади. Бироқ, ўзини қўшиқчи, деб ҳисоблайдиганлар эса халқнинг руҳига яқин, гўзал қўшиқни умри давомида ҳам ярата олмаслиги мумкин.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

МАКТАБ КИЙИМИ

Муаллиф: Admin дан 11-05-2017, 14:28, кўрилди: 195

МАКТАБ КИЙИМИ
ўқувчига безак эмасми?

Қўшни мактабга бир танишимни излаб боришимга тўғри келди. Ҳовлининг четроғида гурунглашиб турган ўн чоғли қизга кўзим тушди. Қизлар тор жинси шим, ўта ялтироқ кофталар кийиб олишган эди. Улардан бирининг қўлида энг сўнгги русумдаги қўл телефони.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

БУЮК ШОИР ЁДИ

Муаллиф: Admin дан 11-05-2017, 14:27, кўрилди: 184

БУЮК ШОИР ЁДИ

Ўзбекистон халқ шоири, самимий туйғулар куйчиси Муҳаммад Юсуф таваллуди муносабати билан "Буюк шоир ёди", деб номланган маънавий-маърифий тадбирда мактабимизнинг 8-синф ўқувчилари шоирнинг серқирра ижоди ва ҳаёт йўли ҳақида гапириб, она, ватан мавзуларидаги бетакрор шеърларидан намуналар ўқишди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ

Муаллиф: Admin дан 11-05-2017, 14:25, кўрилди: 178

БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ
раислари йиғилиши

Паст Дарғом педагогика ва спорт коллежида вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тасарруфидаги коллеж ва академик лицейлар хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раисларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 11-05-2017, 14:24, кўрилди: 212

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ

Туман ҳокимлиги, "Камолот" ЁИҲ туман кенгаши, прокуратура ҳамда ИИБ ҳамкорлигида тумандаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида бир қатор кўрик-танловлар ўтказилмоқда. Жумладан, "Сиз қонунни биласизми?" деб номланган билимдонлар баҳси ҳам зукко ёшлар қобилиятлари синови бўлди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

“БОҒЧАГА КОМИССИЯ КЕЛДИ”

Муаллиф: Admin дан 11-05-2017, 14:22, кўрилди: 182

“БОҒЧАГА КОМИССИЯ КЕЛДИ”
дея шивирлашади болалар

Мактабгача таълим муассасаларининг фаолият самарадорлигини ошириш ва моддий-техника баъзасини мустаҳкамлашга йўналтирилган қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.“БОҒЧАГА КОМИССИЯ КЕЛДИ”
Зеро, мазкур соҳа узлуксиз таълим тизимининг илк бўҚини ҳисобланади. Шунинг учун ҳам юртимизда баркамол авлод таълим-тарбиясининг бу соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётир. “БОҒЧАГА КОМИССИЯ КЕЛДИ”Президентимизнинг "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида муҳим аҳамият касб этади.“БОҒЧАГА КОМИССИЯ КЕЛДИ”

Йўналиш: Маърифат ва Маданият