Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ЭЗГУЛИК САРИ ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМ

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 18:11, кўрилди: 217

ЭЗГУЛИК САРИ ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМ

ҲАЁТ - ПИЛЛАПОЯ

Мактаб остонасини ҳар бир инсоннинг юрагида илк орзулари дунёга келишига сабаб бўладиган, уни камолот чўққисига интилмоғи учун чексиз ирода, оловли қалб ҳадя этадиган муқаддас маконга менгзасак муболаға бўлмас. Зеро, ҳаётга муҳаббат, эзгу ниятлар рўёбига илк қадамлар, олий мақсадларга йўл мактаб даргоҳидан бошланади. Замондошимиз Аҳмад Дилмуродовни ҳам таълим-тарбия соҳасида сидқидилдан меҳнат қилишга бел боғлашида мактаб партаси берган сабоқ ва орзулар, десак адашмаймиз. ЭЗГУЛИК САРИ ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМ
- 1995 йилда Самарқанд давлат университети рус филологияси факультетини тугатиб, ёш авлодга илк дарс сабоқларини тумандаги 88-умумтаълим мактабида бошлаганман,- дейди А.Дилмуродов суҳбатлар давомида.ЭЗГУЛИК САРИ ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМ - Шу кезларда элнинг фарзандлари тақдири, уларнинг келажакда ўз ўринларини қай даражада топишлари ўқитувчи зиммасига улкан масъулият юклашини яна бир бор ҳис этганман. Айни дамда 93-умумтаълим муассасасида раҳбарлик фаолиятимда буни янада чуқурроқ англадим. ЭЗГУЛИК САРИ ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМ
Дарвоқе, йиллар чархпалак мисоли айланаверади, бунинг баробарида инсон ўз ақл-идроки, шуури, интилиш ва мақсадлари билан улуғлашиб бораверади. Унинг муваффақиятлари-ю тажрибасига ҳаётнинг ўзи пиллапоя бўлади. ЭЗГУЛИК САРИ ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМ






Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ЁШ РАССОМЛАР

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 18:04, кўрилди: 173

ЁШ РАССОМЛАР
кўрик-танлови

Жума шаҳар "Ёшлар боғи"да "Йўлга суратим - элга сийратим" мавзусида ёш рассомлар кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

"ОЛТИН КИТОБ"

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 17:57, кўрилди: 197

"ОЛТИН КИТОБ"
ўқитувчилар учун

Тумандаги 32-болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоятимизнинг барча туманлари ХТМФМТ ва ТЭ бўлимларининг бошланғич таълим услубчиларининг семинар йиғилиши бўлиб ўтди. Семинарни туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлими мудири Н.Саъдинова кириш сўзи билан очди.
Семинарда вилоят халқ таълими бошқармасининг бошланғич таълим услубчиси Гулчеҳра Ўринова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти ва ижросини таъминлаш юзасидан белгиланган зарурий вазифалар ҳақида гапирди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ЯХЛИТ ИЖРО

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 16:53, кўрилди: 167

ЯХЛИТ ИЖРО
барчага боғлиқ

Туманимизнинг 16 та ҳудудида ўтказилган бир кунлик тадбирларда вилоят олий ўқув юртлари ўқитувчилари, ёшлар, аҳоли билан учрашувларда мамлакатни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ва унинг бешта устувор йўналиши барқарор тараққиётни таъминлашда муҳим дастуруламал эканлиги ҳақида ЯХЛИТ ИЖРО сўз юритишди. Содда, ҳаётий мисоллар билан берилган тушунча аудиторияга мос тарзда, кўпроқ ижтимоий муҳофаза кўлами билан қамралгани барчанинг эътиборини тортди

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

БЕҒУБОР БОЛАЛИК

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 16:51, кўрилди: 170

БЕҒУБОР БОЛАЛИК
тирикликка асл чирой

Бола - умр чироғи, насл давомчиси, миллатнинг гавҳари, оила бахти ҳисобланади. Унинг шодлиги хонадон ободлиги, кулгуси эса бахтиёрлигидан даракдир. Эндигина ҳаёт сари тетапоя бўлаётган қадамига эътибор унинг жамият учун муносиб инсон бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб этади.БЕҒУБОР БОЛАЛИКБЕҒУБОР БОЛАЛИКБЕҒУБОР БОЛАЛИК


1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Жума шаҳар "Ёшлар боғи" ва Гўзалкент қўрғонида ташкил этилган байрам тадбирлари кўнгилларга завқ бағишлади. Тантаналар тадбирнинг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлган болажонлар қалбида муҳрланиб қолди, десак муболаға бўлмас. Шу куни истироҳат боғидаги барча аттракционлар 350 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари учун бепул хизматда бўлди. Турли ширинликлардан баҳраманд болажонлар ҳомийлар саховатидан мамнун бўлишди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

"ХАЙР, БИРИНЧИ ЎҚИТУВЧИМ!"

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:35, кўрилди: 193


"ХАЙР, БИРИНЧИ ЎҚИТУВЧИМ!"
тадбири таассуротлари

62-умумтаълим мактабида 4-синф битирувчиларининг "Хайр биринчи ўқитувчим" тадбири катта тантана сифатида ўтказилди.
Тадбирда туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг бошланғич таълим услубчиси Нуржаҳон Маҳмадиёрова, Паст Дарғом маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори Акбар Ражабов ҳамда мазкур мактаб директори Раъно Бобоёровалар болажонларни таълимнинг дастлабки босқичини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклаб, мароқли таътил олишлари, келгусидаги ўқишларида зафарлар тилади.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

"КЎНГИЛ ҚАТРАЛАРИ"

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:33, кўрилди: 172


"КЎНГИЛ
ҚАТРАЛАРИ"

китобхонлар эътиборида
Туманимиздаги 19-умумтаълим мактабида тожик адабиётида ўзига хос ном қолдирган ижодкор Лойиқ Шерали таваллуди муносабати билан "Китобга ошно дил" мавзусида давра суҳбати ҳамда мазкур таълим даргоҳида қатор йиллар сарбонлик қилган, шу билан биргаликда, дилтортар шеърлари билан ўз мухлисларига эга бўлган қалам соҳиби Худоназари Оқсой ижоди жамланмасидан иборат "Қатраҳои дил" ("Кўнгил қатралари") китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

1 ИЮНЬ - ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:33, кўрилди: 430

1 ИЮНЬ - ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан таълим тизими, "Камолот" ЁИҲ ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида "Ҳар бир болага меҳр ва эътибор керак!" хайрия ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. 1 ИЮНЬ - ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Жума шаҳри, Гўзалкент қўрғонидаги "Ёшлар боғи"ларида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
Қ.ЗИЁТОВ олган сурат.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ТАЪЛИМНИНГ КЕЙИНГИ БОСҚИЧИ

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:23, кўрилди: 128

ТАЪЛИМНИНГ КЕЙИНГИ
БОСҚИЧИ
қай ҳолатда давом этади?
Ҳадису шарифларда айтилишича, ҳар бир ёниқ дил, табиатнинг мукаммал мўъжизаси бўлмиш - инсонда болалигиданоқ ўзига хос қобилият, интилиш ва иқтидор бўларкан. Унинг нияту мақсадига эришиш йўлида кимдир туртки бўлса, албатта, у келажакда ўз танлаган, қизиққан касбининг етук соҳиби бўлиб етишади.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

"СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ" САДОЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:20, кўрилди: 156

"СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ" САДОЛАРИ
25 май куни тумандаги барча умумтаълим мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" ҳамда "Хайр, мактаб - салом, коллеж!" тадбирлари ўтказилди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият