Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

БЕКЛАРДАГИ КУТУБХОНА

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 11:00, кўрилди: 189

БЕКЛАРДАГИ КУТУБХОНА
эшиклари доим очиқ
Яқинда Беклар қишлоғида илгари фаолият кўрсатиб, кейинчалик ёпилган кутубхона қайтадан ишга тушди.
- Кутубхонамизда 6941 та турли мавзудаги китоб мавжуд. 5000 таси бадиий адабиёт, - дейди нурхона бекаси Шоҳсанам Усанова. - Ўқув йили якунидан кейинги таътилда китобхонлар янада кўпайди. Кундан кунга аъзоларимиз сони ортиб бораяпти. Бу эса, инсон ҳамиша китоб билан ошноликка эҳтиёж сезиши, қолаверса, мутолаа киши кўнглига малҳам бўлишининг яна бир далилидир.
- Китоб ўқиш кишини ҳам маънан, ҳам жисмонан етукликка етаклайди,- дейди энг кекса китобхон Саъдин Маматов. - Кексайдим, аммо китоб туфайли ҳаётнинг паст-баланд йўлларидан дадиллик билан ўтдим. Шу боис, китобни ҳанузгача ўзимга яқин дўст ва сирдош деб биламан.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

Китоб – чин маънода бойлик

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 10:57, кўрилди: 245

Китоб – чин маънода бойликКитоб – чин маънода бойлик. Сотиб олинганда эмас, ўқилганда...

Йўналиш: Маърифат ва Маданият, Жамият ва ҳаёт

 

НАВБАТДАГИ МАШFУЛОТ

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 10:51, кўрилди: 555



НАВБАТДАГИ МАШFУЛОТ
29 июнь куни "Истеъдод" жамоатчи мухбирлар мактаби аъзолари иштирокида "Бола тарбиясида оила кутубхонасининг ўрни" мавзусида мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотни Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси, "Шуҳрат" медали соҳиби, газетанинг фаол жамоатчи мухбири Туроб Ҳайдаров олиб борди. Мавзу қизғин баҳс, таклиф ва мулоҳазалар бой бўлди.

Йўналиш: Янгиликлар, Маърифат ва Маданият

 

ЯШИЛ МАЙДОНЛИ КОЛЛЕЖДА

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 10:46, кўрилди: 141

ЯШИЛ МАЙДОНЛИ КОЛЛЕЖДА
ЯШИЛ МАЙДОНЛИ КОЛЛЕЖДАИстиқлол йиллари жамиятимизда ижтимоий-маданий, маърифий жабҳаларда яратилган шарт-шароит, илмий ҳамда педагогик фаолиятдаги ижтимоий эркинлик, яратувчанлик соҳа фидойиларининг халқимиз, миллатимиз истиқболи йўлидаги самарали фаолиятига ўзига хос замин ҳозирлади.
Жумладан, таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган тумандошлар ғайратига ҳам ғайрат қўшиб, касбга бўлган иштиёқларини яна бир поғонага кўтаргани эришилаётган натижаларда намоён бўлмоқда. ЯШИЛ МАЙДОНЛИ КОЛЛЕЖДА
Паст Дарғом ижтимоий иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида бугунги кунда 52 нафар педагог 7 та йўналиш бўйича кичик мутахассислар тайёрлашаяпти.ЯШИЛ МАЙДОНЛИ КОЛЛЕЖДА Таълим муассасасида 906 нафар ўқувчи-ёшлар банк иши, молиявий муассасалар ЯШИЛ МАЙДОНЛИ КОЛЛЕЖДАбўйича кичик мутахассис, тикув ва тикув-трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш теник-технологи, сартарошлик ва декоратив косметика устаси, сув, газ таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш, таъмирлаш ЯШИЛ МАЙДОНЛИ КОЛЛЕЖДАва ишлатиш устаси, автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик, мураббий-инструкторлик йўналишларида касб малакаларини ўрганишмоқда. ЯШИЛ МАЙДОНЛИ КОЛЛЕЖДА

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ШОГИРДЛАР КАМОЛИ

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 10:36, кўрилди: 116

ШОГИРДЛАР КАМОЛИ
устозлар меҳнати меваси
Иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий маҳорат ва билим даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими Маркази, Меҳнат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва "Камолот" ЁИҲнинг жорий йил апрель-июнь ойларида республиканинг барча ҳудудларидаги касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўртасида "Энг яхши ёш ишчи касб эгаси" кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳрининг "Коммунал қурилиш касб-ҳунар коллежида ўтказилган ушбу кўрик-танловининг Республика босқичида Паст Дарғом қурилиш технологиялари касб-ҳунар коллежи "Қурилиш пардозлаш ишлари" йўналишида таҳсил олган Муҳаммад Шарипов тегишли номинация бўйича фахрли 1-ўринни эгаллади ҳамда қимматбаҳо совға, диплом билан тақдирланди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ПЕДАГОГ УЧУН МУҲИМ

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 10:34, кўрилди: 124

ПЕДАГОГ
УЧУН МУҲИМ
Касб-ҳунар таълими муассасаларида фаолият юритаётган тажрибали педагог кадрлар томонидан ўқув-методик мажмуалар яратиш ва уларни оммалаштириш орқали республикамизнинг чекка ҳудудларида меҳнат қилаётган ўқитувчиларга ёрдам бериш муҳим аҳамият касб этади.
Ўқув-методик мажмуа ўқувчилар билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш, мустақил билим олиш ҳамда ўрганишини таъминлайдиган методик ҳужжат ҳисобланади. У уч қисмдан иборат бўлиб, ўқув-меъёрий ҳужжатлар, ўқитиш ва назорат воситаларини ташкил этади. Шулардан ДТС, касблар бўйича таълим тармоқ стандартлари, ишчи ўқув режа ва дастури ўқув-меъёрий ҳужжатларни, таълим технологияси, адабиётлар, маъруза матнлари тўплами ўқитиш воситалари, баҳолаш мезони, савол, масала ва тестлар, курс ва битирув малакавий иш мавзулари назорат воситаларини ташкил этади.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

КИТОБ ДЎКОНЛАРИ "ҒАРИБ"

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:46, кўрилди: 197

КИТОБ ДЎКОНЛАРИ "ҒАРИБ"
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши дилдаги гапларни ўзида ифода этди.
Чунки кейинги пайтда китобга эътибор анча сусайган эди. Айниқса, ёшлар ўртасида китоб мутолааси камайиб, улар бўш вақтларида фақат телесериал томоша қилиш, интернет ўйинлари билан банд эди. Китоб мутолаасига юксак эътибор халқимиз маънавияти, маданиятини яна бир поғонага кўтариш демакдир.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

"Самарқанд китоб олами"

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:45, кўрилди: 197

"Самарқанд китоб олами" маънавий-маърифий мажмуасидан 56-умумтаълим мактабига олиб келинган китоб савдоси қизиди. Билим даргоҳида ташкил этилган "Китобхонлик" акциясида ўқувчилардан ташқари, 100 дан ортиқ ота-оналар, маҳалла фаоллари ҳам иштирок этишди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

МУТОЛАА МАДАНИЯТИ

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:43, кўрилди: 210

МУТОЛАА
МАДАНИЯТИ
Дугонам Нафиса билан кутубхонага аъзомиз. Китоблардан олган таассуротларимизни ўртоқлашамиз. Яқинда ҳар галгидек дарсдан сўнг мактаб кутубхонасига кирдик. Не кўз билан кўрайликки, олган пайтларимиз яп-янги бадиий китобларга чизиб ташланган, варақлари йиртилган, абгор ҳолатда.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ОИЛА КУТУБХОНАСИ

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:28, кўрилди: 120

ОИЛА
КУТУБХОНАСИ
Таҳририят қошида "Китоб-тафаккурнинг синмас қаноти" лойиҳаси доирасида "Истеъдод" жамоатчи мухбирлар мактаби аъзолари иштирокида "Китобга ошнолик" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда ижодкорлар китобнинг инсон дунёқараши шаклланишидаги аҳамияти тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият