Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ҚАЙ БИРИНИ ТАНЛАДИНГИЗ ?

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:18, кўрилди: 566


Ҳар бир ота-она албатта, фарзандини улғайтириш баробарида унинг жамият равнақи, оила ободлиги учун сидқидилдан хизмат қила оладиган комил инсон бўлишини истайди. Шу аснода меҳнат қилади, кўнглига эзгу ниятларни жамулжам этиб яшайди. Бу эса ўз навбатида, дилбандининг келажакда ўзи севган касбни танлашга тайёрлигига ҳам боғлиқ.
Ўқув йили давомида туман умумтаълим мактабларининг 9-синфини 5154 нафар ёшлар битирди. Хўш, улар учун умумтаълим мактабларида ўқишни давом эттириш маъқулми ёки коллежда?

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

МАНЗИЛЛИ ДАСТУР АСОСИДА

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:14, кўрилди: 592

Жорий йил умумтаълим мактабимизда манзилли дастур асосида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
120 ўринли ўқув биноси ҳамда 12х24 ўлчамдаги спорт зали қурилиб, ишга тушиш арафасида. Бу ишларни амалга оширишда "Шербек- Севинч- сифатли" қурилиш ташкилоти раҳбари Зоҳид Бойқобиловнинг алоҳида ташаббускорлиги бисёр. Айни пайтда таълим даргоҳидан туман, вилоят шаънини ҳимоя қила оладиган ёш спортчилар етишиб чиқаяпти. Қолаверса, Зоҳира Бозорова, Муҳаббат Ҳакимова, Маъмура Хушвақтова, Клара Хўжанова каби фидойи, илғор ўқитувчиларимиз меҳнатлари боис, ўқувчиларимиз турли кўрик-танловлар, фан олимпиадаларида муносиб ўринларни эгаллаб келишаётир.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ЧЕТ ТИЛИДАН ДЎНЁГА ЙЎЛ

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:11, кўрилди: 557

Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни ўрганишни кенгайтириш, бошланғич синфларда инглиз тилини ўзлаштиришни ташкил этиш, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий материаллар билан таъминлашга қаратилган 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 1-синфидан ўйин ва оғзаки нутқ тарзидаги дарслар, 2-синфдан алифбо, ўқиш ва грамматикани ўзлаштириш сабоқлари босқичма-босқич бошланди. 2016-2017 ўқув йилидан бошланғич синфлар учун чет тилларни ўқитиш тўлиқ жорий этилди. Ўтган тўрт йил давомида таълим муассасалари хорижий тиллар кабинетлари-ахборот-коммуникация ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозланди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ТАРҒИБОТ ВА ТАДБИРЛАР ўз самарасини бераяпти

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:04, кўрилди: 622

Китоб - инсонни руҳий тарбиялаш, маънавий юксалтириш воситаси. У тубсиз билим манбаи, донишманд устоз, вафодор дўст.
Президентимиз Шавкат Мирзиёвнинг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолаасини ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши халқимизнинг дунёдаги энг китобхон миллатлардан бирига айланишига замин бґлишига аминмиз.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

Баркамол авлод ёш авлод келажаги пойдевори

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:01, кўрилди: 113

Туман "Баркамол авлод" болалар марказида "Техник ижодкорлик", "Бадиий ижодиёт", "Ўлкашунослик ва экология" йўналишларида 19 та тўгараклар фаолият юритмоқда. Унда бўлиб, ўқувчилар ўзлари қизиққан йўналишларда ҳафталик машғулотларда иштирок этишади. Марказимизда 33 нафар педагог ходимлар 570 нафар ўқувчига ўз йўналишларида машғулотлар ўтказишаяпти.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

11 ЙИЛЛИК ТАЪЛИМ

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 09:06, кўрилди: 152

11 ЙИЛЛИК ТАЪЛИМ
жорий этиладими?

- Ўғлим 9-синфни тугатиб, коллежга ҳужжатларини топширган эди, аммо мактаблар 11 йиллик таълимга ўтади, деган гапни эшитдим, шу ростми?- сўраб қолди қўшним.
Дарвоқе, Президентимиз пойтахтимизнинг Учтепа туманида жойлашган 78-умумтаълим мактабига ташрифи чоғида, ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълим тизимини қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб курсини ташкил этиш заруратини таъкидлаган эди. Зеро, бола юқори синфда жамоа бўлиб шаклланади. Уларни ўзлари ўрганган муҳитдан ажратиб қўйиш таълим-тарбиясига ҳам салбий таъсир этишини давлат раҳбари алоҳида қайд этиб ўтгани бежиз эмас.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

БОЛАЖОНЛАР УЧУН ҚЎЛЛАНМА

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 09:05, кўрилди: 160

БОЛАЖОНЛАР УЧУН ҚЎЛЛАНМА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, таълимда глобал ҳамкорлик ташкилоти гранти асосида халқ таълими вазирлиги томонидан жаҳон банки билан ҳамкорликда "Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш" лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида қишлоқ ҳудудларида жойлашган 3-6 ёшли фарзандлари мактабгача таълим тизимига қамраб олинмаган оилалар фарзандларига 7 номдаги китоблар тўпламини бепул тарқатиш назарда тутилган.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

"Соғломжон-полвонжон"

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:47, кўрилди: 132

Тумандаги 47-мактабгача таълим муассасаси 35 нафар кичкинтойларни ўз бағрига олган. Муассасада ёш авлодни жисмонан ва маънан баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароитлар яратилган."Соғломжон-полвонжон"
- Болажонларга билим ва кўникмани шакллантирувчи машғулотларни илғор педагогик усуллар, интерфаол ўйинлар асосида олиб бораяпмиз, - дейди боғча мудираси Матлуба Омонова. - Машғулотлар "Болажон" дастури асосида ўтказилмоқда. Тарбиячилар Фотима Раҳматова, Насиба Абдусатторова, Ҳилола Қиличовалар ташкиллаштираётган "Зумрадойлар давраси" танлови, "Соғломжон-полвонжон" спорт мусобақалари болаларнинг соғлом улғайишига хизмат қилмоқда.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ТАЪТИЛДА КИТОБХОНЛИК

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 11:02, кўрилди: 177

ТАЪТИЛДА
КИТОБХОНЛИК
Ўқувчининг китоб ўқишга бўлган иштиёқ ва қизиқишининг уйғонишида мактаб кутубхоналари алоҳида аҳамият касб этади.
- Кутубхонамиз таътил дамлари ҳам ўқувчилар билан гавжум,- дейди мактаб кутубхоначиси Бинафша Саломова. - Болаларимиз бемалол кутубхонага келиб, ўзларига маъқул китобларни олиб ўқишлари, шеърият кечалари уюштиришларига имкониятлар яратилган. Ҳозир бадиий адабиётлар сони 300 тадан зиёдроқни ташкил этади.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият, Жамият ва ҳаёт

 

ДУНЁ КЕЗДИРАДИГАН "ТИЛСИМ"

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 11:01, кўрилди: 173

ДУНЁ КЕЗДИРАДИГАН "ТИЛСИМ"
Кўпинча тенгдошларимга эътибор бераман. Баъзилари бўш вақтларини комьпютер ўйинларига, айримлари эса турли мавзулардаги чет эл киноларини томоша қилишга сарфлайдилар. Бу хатти-ҳаракатларни қораламоқчи эмасман. Агар улар ўзи кўраётган фильмнинг ижобий, яшашга чорловчи муҳим томонларини ўзлаштира олса, бу юксак маънавият белгиси ҳисобланади. Бир куни бу ҳақда бобомга гапирганимда, у киши "Болам, яхшини ёмондан ажратиш учун, кўпроқ китобга ошно бўлиш керак", дегандилар.
Дарвоқе, бу гап оиламиз аъзоларининг шиорига айланиб қолган. Хонадонимизда кераксиз ишларга вақт сарфлашга йўл қўйилмайди. Бобомнинг мўъжазгина кутубхонаси бор. Айни пайтда унда бадиий китоблар сони 60 тага етиб қолди. Бобом ҳар гал нафақа пулини олганида албатта, 5-6 та насрий ва шеърий китоблар сотиб олиб келади.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият, Жамият ва ҳаёт