Бош Сахифа » Маърифат ва Маданият » "ХАЙР, БИРИНЧИ ЎҚИТУВЧИМ!"

 
 
 

"ХАЙР, БИРИНЧИ ЎҚИТУВЧИМ!"

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:35, курилди: 191

0
"ХАЙР, БИРИНЧИ ЎҚИТУВЧИМ!"
тадбири таассуротлари

62-умумтаълим мактабида 4-синф битирувчиларининг "Хайр биринчи ўқитувчим" тадбири катта тантана сифатида ўтказилди.
Тадбирда туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг бошланғич таълим услубчиси Нуржаҳон Маҳмадиёрова, Паст Дарғом маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори Акбар Ражабов ҳамда мазкур мактаб директори Раъно Бобоёровалар болажонларни таълимнинг дастлабки босқичини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклаб, мароқли таътил олишлари, келгусидаги ўқишларида зафарлар тилади.
- Бугун ўқувчиларим болаликнинг шўх-шодон, беғубор дамларини ўзида мужассам этган бошланғич таълим жараёнини тугаллаб, самимий орзулари яна бир поғона кўтарилди, - дейди синф раҳбари Зебинисо Мусурмонова. - Бундан 4 йил олдин илк бор мактаб остонасига қадам қўйган 30 нафар жажжи "полапон"лар "учирма" бўлишяпти. Ишонаманки, улар юқори синфларда ҳам аъло баҳоларга ўқиб, келажакда ватанга садоқатли, эл-юрт ишида ҳамиша камарбаста, комил инсонлар бўлиб етишадилар.
Тадбир давомида 4-синф битирувчилари Ватан, устоз ҳақидаги шеър, қўшиқ ва рақслар ижро этиб, йиғилганлар дилига хушнудлик улашди. Тантана сўнггида истеъдодли, билимдон зукко ўқувчилар туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда мактаб маъмурияти томонидан "Фахрий ёрлиқ"лар билан тақдирланди. Аъло баҳоларга ўқиган ўқувчиларнинг ота-оналарига "Ташаккурнома"лар берилди.

Гулпошша УБАЙДУЛЛАЕВА.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.