Бош Сахифа » Маърифат ва Маданият » "КЎНГИЛ ҚАТРАЛАРИ"

 
 
 

"КЎНГИЛ ҚАТРАЛАРИ"

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:33, курилди: 170

0
"КЎНГИЛ
ҚАТРАЛАРИ"

китобхонлар эътиборида
Туманимиздаги 19-умумтаълим мактабида тожик адабиётида ўзига хос ном қолдирган ижодкор Лойиқ Шерали таваллуди муносабати билан "Китобга ошно дил" мавзусида давра суҳбати ҳамда мазкур таълим даргоҳида қатор йиллар сарбонлик қилган, шу билан биргаликда, дилтортар шеърлари билан ўз мухлисларига эга бўлган қалам соҳиби Худоназари Оқсой ижоди жамланмасидан иборат "Қатраҳои дил" ("Кўнгил қатралари") китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
- Ўқувчиларимиз билимга, китобга ниҳоятда чанқоқ,- деди тадбир давомида мактаб директори Мавлон Сувонов. - Шу боис, республика, вилоят, туманимиз ёзувчи ва шоирлари томонидан чоп этилаётган бадиий китоблар тақдимотини ташкил этиш, болаларимизни китобларнинг сеҳрли оламидан бохабар қилиб бориш доимий вазифамиздир. Ўқувчиларимизнинг турли мавзудаги кўрик-танловларда муваффақиятли иштирок этиб, сов-ринли ўринларни қўлга киритаётганида ҳам уларнинг китобларга бўлган меҳри ва олаётган сабоқлари асқотмоқда. Китобхонлик кечаларининг мунтазам ўтказилиши ёшларни интернет тармоқларидан китобга қайтаришда муҳим воситадир.
Шунингдек, тадбирда "Паст Дарғом ҳақиқати" газетаси муҳаррири Б.Шукуров ҳамда таклиф этилган меҳмонлар китоб инсон тафаккурининг синмас қаноти эканлиги тўғрисида иштирокчиларга ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Тақдимот жараёнида мактабнинг ёш китобхонлари юқо¬рида номлари зикр этилган шоирларнинг шеърларидан намуналар ўқишди.
Гулжаҳон МАРДОНОВА.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.