» » МЕҲР-МУРУВВАТ ВА САХОВАТ БАЙРАМИ

МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

МЕҲР-МУРУВВАТ ВА САХОВАТ БАЙРАМИ

Президентимизнинг жорий йил 23 февралда "2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинган кундан бошлаб, Паст Дарғом туманининг барча маҳаллаларида, қишлоқларда ҳашарлар, кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди. Юртимиз бўй¬лаб кўклам ўз сепини ёйган шу кунларда барча гўшаларда Наврўз сайиллари бошланган. Халқимиз сиҳат - саломатлик ва бардамлик, эзгу тилаклар билан Наврўз шодиёналарини кенг нишонлашмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, диёримизда олиб борилаётган ислоҳотлар руҳи одамлар қалбига кўчиб, барча-барча бунёдкорлик, ободлик сари интилаётганлиги шодиёна кунлари янада яққол ўз ифодасини топди. Юртбошимизнинг "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ", деган эзгу ғояси ҳаммамиз учун шиорга айлангани Наврўз кунларида яна бир бор намоён бўлмоқда.
19 март куни карнай-сурнай садолари тумандошларимиз ҳамда меҳмонларни Жума шаҳар " Ёшлар боғи"даги умумхалқ сайлига чорлади. Байрам дастуридан ўрин олган урф-одат ва анъаналарни акс эттирган чиқишлар, тансиқ таомлар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари намойишидан сайил қатнашчилари баҳраманд бўлишди. Ранг - баранг ашула ва рақс, турли бадиий жамоаларнинг чиқишлари байрамнинг хилма-хил, ноёб қирраларини акс эттирди. Халқ ўйинлари, қизиқчилик намойишлари иштирокчиларни хушнуд этди.
- Бу йилги Наврўз қалбларга ўзгача шукуҳ бахш этаяпти, - деди неваралари билан сайилга чиққан тўқбойлик Рустам Ниёзов. - Айниқса, дошқозонда қайнаётган сумалак ифори оламни тутган. Набираларимиз "Оқ теракми, кўк терак?..", "Беш тош", "Чиллик" каби халқ ўйинларини томоша қилишди. Уйга қайтгач, албатта, маҳалла болалари билан миллийлигимиз акс этган бу каби ўйинларни давом эттиришни кўнгилларига тукканидан хурсанд бўлдим.
Гўзалкент қўрғонидаги анфитеатрда байрам тантаналари давом этди. Наврўз тантаналари ўтадиган асосий саҳна байрамона безатилган. Бу ерга меҳнат фахрийлари, таълим, тиббиёт, турли ишлаб чиқариш корхоналарининг илғор вакиллари, депутатлар, табаррук отахону онахонлар, тадбиркорлар, ёшлар ташриф буюрган. Туман ҳокими С.Эргашев байрам иштирокчиларини қадимий ва қадриятлар айёми билан самимий муборакбод этди.
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси туман бўлими санъаткорлари, фоль¬к¬лор жамоаларининг Ватан, эзгулик, баҳор, меҳр-муҳаббатни тараннум этувчи дилтортар куй ва қўшиқларидан барча баҳраманд бўлди. Айниқса, Ўзбекистон халқ артисти, устоз - санъаткор Ортиқ Отажонов ижросидаги дилга яқин қўшиқлар даврага хуш кайфият бағишлади.
Дарвоқе, Наврўз сайиллари туманимизнинг барча маҳалла ва гўзарларида кўтаринки кайфиятда ўтди. Уйғониш, янгиланиш, яшариш манзаралари уйғун гўшаларда лапарлар, халқ термалари, аскиячилар пайрови қизиди. Куй-қўшиқлар қушлар чуғурига ҳамоҳанг жаранглайди. Равот маҳалласи аҳли кўклам сайлини 49-мактаб ўйингоҳидан бошлашди.
- Наврўзнинг моҳиятида дўстлик, аҳиллик, меҳр-мурувват, саховат каби олижаноб фазилатлар мужассам, - дейди маҳалла оқсоқоли. - Кам таъминланган, якка-ёлғизлар ҳам байрам шукуҳидан мамнун. Бахтиёр Эргашев, Илҳом Нормаматов, ўолиб Шомирзаев сингари тадбиркорларимиз байрам кунлари меҳр-мурувват, саховат намуналарини кўрсатишди. Бешта оилага 200 минг сўмдан пул, озиқ-овқат маҳсулотлари тортиқ қилишди. Сайилда кураш, футбол ўйинлари ташкил этилди. Энг муҳими, барча ғолибларга совға сифатида китоб жамланмалари ҳадя этилди.
Қутлуғ кунда нуронийларимиз ҳаммага сиҳат-саломатлик, хонадонларга тинчлик ва хотиржамлик, файзу барака тиладилар. Байрам шодиёналари давом этаяпти.
Б.ШУКУРОВ,
Г.МАРДОН қизи,
Қ.ЗИЁТОВ (фото).

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56