» » "НАФИС БАҲОР" жамоаси ғолиб

ЯНГИЛИКЛАР

"НАФИС БАҲОР" жамоаси ғолиб

Давлатимиз раҳбари 2017 йилда ўтказилган ёшлар қурултойида қизлар тарбияси ҳақида алоҳида тўхталиб, уларнинг касб-ҳунар эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш лозимлиги тўғрисида гапириб ўтган эди. Бу борада Ўзбекистон "Адолат" СДП туман Кенгаши томонидан қатор ишлар амалга ошириляпти. Яқинда туманимиздаги 82-умумтаълим мактабида партиянинг ташаббуси билан "Биз зукко қизлармиз" танлови ташкил этилди. Унда қизлар уч - "Нафис баҳор", " Зулфияхоним издошлари" ҳамда " Ҳаёт куйчиси" гуруҳларида беллашишди.
- Беллашув қизларнинг зукколиги, билими ва иқтидорини юксалтириш билан бирга, оилавий ҳаётга тайёрлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади, - деди "Адолат" СДП туман кенгаши раиси Х.Ҳайитова. - Шунингдек, уларнинг жамият ҳаётидаги намунали иштироки, ижтимоий-ҳуқуқий саводхонлиги, сиёсий фаоллигини оширишга кўмак беради.
Натижаларга кўра, "Нафис баҳор" жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Кенгашнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тоҳир ЎСАРОВ.




скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56