ЙИЛ ПОЁНИДА…

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:22, курилди: 30

0
ЙИЛ ПОЁНИДА…

* СамДУ магистри Тўқбой маҳалласилик Ҳилола Нуриддинова 2017-2018 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари танловининг ғолиби бўлди.
* Ҳанифа Ниёзқулова туман мактабгача таълим бўлими мудираси этиб тайинланди.
* Фазлиддин Холмаматов Тўқбой маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасида иш бошлади.
* Туман халқ таълими бўлими бошланғич таълим методисти Нуржаҳон Мамадиёрова Ўзбекистон Республикаси "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
* Тумандаги 106 та ўзини-ўзи бошқариш органлари ўз маҳаллалари тарихини яратишга киришишди.
* "Бека Чарос" хусусий корхонаси замонавий типдаги фабрикага айлантирилиши учун пойдеворни бошлади.
* Гўзалкент қўрғонида "Меъмор Ўткир човка" МЧЖ қурувчилари томонидан лойиҳа қиймати салкам 3 миллиард сўмлик болалар мусиқа ва санъат мактаби қурилиши поёнига етказилди.
* Янги йил арафасида вилоят кенгаши депутати Элибой Таниев сайлов округи ҳудудидаги 12 та кам таъминланган оилага 12 қоп унни ўз ҳисобидан тарқатди.
* Паст Дарғом автомобиль ва йўллар коллежида «Ботаника боғи» ташкил этилди.
* "Паст Дарғом ҳақиқати" газетаси муштарийлари 4, 21, 51-мактабларда энг кўплиги аниқланди.
* 73-мактаб янги йил байрамига турфа хил чироқлар билан безатилган, ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилгани туфайли кечки пайт қишлоқ аҳли энг гавжум жойга айланди.
* Олтиқаҳрамон, Мевали, Камолот, Қўқони, Гўзалкент маҳаллалари ҳудудида турли сабаблар билан ишламай турган сув иншоотлари туман "Сувоқова" ДУК корхонаси томонидан қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
* Гўзалкентдаги "Камолот уйи"да истиқомат қилувчилар ўз ҳисобларидан сув иншоотини қайта таъмирлаб ишга туширишди.
* Қўшқудуқ, Катта Найман, Чортут маҳаллаларида яшовчи 3 нафар жисмоний имконияти чекланганларга ногиронлик аравачалари берилди.
* 2018-2019 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш бўйича туманда манзилли дастур шакллантирилди. Унга кўра, лойиҳалар қиймати 239 миллиард 358 миллион сўмлик: саноат бўйича 21 та, қишлоқ хўжалигида 56 та, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 74 та объектлар ишга туширилади.
Отабек ЭРГАШЕВ.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият, Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.