Бош Сахифа » Маърифат ва Маданият » БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ файзга тўлсин

 
 
 

БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ файзга тўлсин

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:19, курилди: 33

0
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ файзга тўлсин

- Байрам дастурхони учун харид қилгани чиқибсиз-да…
- Ҳа айланай, тўкинчиликни қаранг. Бозорда ҳамма нарса бор. Деҳқонларни айтмайсизми, борини бозорга чиқаришибди. Балиқ, гўшт, тухум, деҳқон ўзи етиштирган барча маҳсулотлардан элга ҳам илинибди. Муҳими, нархлари харидорни "чақмайди".
Ҳа, Жума мева-сабзавот бозори шу кунларда ҳар вақтдагидан ҳам гавжум. Янги йилни халқимиз тўкин дастурхон атрофида, байрамона кайфиятда кутиб олишлари учун туманимизда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилган.
Ярмаркалардаги маҳсулотларни арзон нархларда сотилаётганидан барча мамнун. Тадбиркор, боғбону балиқчи, чорвадору деҳқонларнинг расталаридаги сифатли маҳсулотлар харидорларга манзур бўлаяпти.
- Ҳар йили 100-200 та товуқ боқиб, паррандачилик билан шуғулланаман, - дейди Агрон маҳалласилик Сарвиноз Эркаева.
- Бугун халқимизнинг байрам дастурхонига янада файз киритиш мақсадида ўзимизнинг маҳсулот - парҳез товуқ гўшти билан иштирок этаяпман.
- Байрам дастурхонидаги шоҳ таомни албатта, гўштсиз тасаввур этолмаймиз. Янги йил ярмаркасига 600 килограмм гўшт олиб чиқдик. Маҳсулот сифатли, арзонлиги боис харидоргир, - деди "Чандир замини файзи" чорва фермер хўжалиги раиси Санъат Сафаров.

Гули ПОШША.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият, Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.