Бош Сахифа » Маърифат ва Маданият » ТАЪЛИМ ДАРГОҲИ кеча ва бугун…

 
 
 

ТАЪЛИМ ДАРГОҲИ кеча ва бугун…

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:18, курилди: 27

0
ТАЪЛИМ ДАРГОҲИ кеча ва бугун…
20 декабрь куни эрта саҳардан Жума шаҳрида жойлашган вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида бошланган катта тантана йиғилганлар билан янада файзиёблашди. Ўша куни мазкур таълим даргоҳининг 20 йиллиги ижодкорлар, туман ҳокимлиги, ташкилот ва муассаса ходимлари, ҳунармандлар, амалий санъат усталари, туманлардан таклиф этилган иқтидорли ижодкорлар иштирокида тантанали нишонланди. Тадбир давомида мактаб-интернатнинг кўргазмалар залида Ўзбекистон маданиятининг кеча ва бугунини акс эттирган "Кеча ва бугун" мавзусида тасвирий санъат ва фотоасарлар кўргазмалари намо-йиши ўтказилди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Нуриддин Калонов, Ўзбекистон Ба-диий Академияси аъзолари Худойберди Ҳақбердиев, Дилором Раҳимова, "Дўстлик" ордени соҳиби Аслиддин Исаев ва бошқа иштирокчилар томонидан мазкур кўргазмага қўйилган ўқувчиларнинг ижодий ишлари юқори баҳоланди. Шу билан биргаликда, ўқув даргоҳида самарали меҳнат қилган фахрий устозлар ва ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ муассаса ходимлари Ўзбекистон Бадиий Академиясининг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. ТАЪЛИМ ДАРГОҲИ кеча ва бугун…
- Таълим даргоҳи 1997 йилда Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Жума шаҳридаги собиқ 30-сонли болалар мусиқа мактаби негизида ташкил этилган, - деди мазкур муассаса раҳбари Гулфинисо Қўчқорова. - 2009 йилда эса Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига айлантирилди. Айни пайтда рассомчилик, ҳайкалтарошлик, ганчкорлик, наққошлик, либос дизайни, каштачилик, кулолчилик ва мусиқа бўлимлари мавжуд бўлиб, 270 нафар ўқувчи малакали мутахассислар қўлида илм-фан, ҳунар, санъат сирларини ўрганмоқда.ТАЪЛИМ ДАРГОҲИ кеча ва бугун…
Дарвоқе, ушбу илм гулшани фаолияти билан таниша туриб, ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан катта муваффақиятларга эришилганининг гувоҳи бўлдик. Билим ва ҳунар сирларини ўрганаётган ёшлар нафақат республика миқёсида, балки чет давлатларда ҳам иқтидорларини намоён этишиб, фахрли ўринлар соҳиби бўлиб келаяпти. Чехия, Япония, Миср, Польша, Ҳиндистон, Россияда бўлиб ўтган кўргазмаларда ўз ижодий ишлари билан қатнашиб, 15 дан ортиқ 1, 2, 3-даражали дипломларни қўлга киритишди. 2008 йилда халқаро "II Тошкент - Биеннали-2008" болалар тасвирий кўргазмасида 9-синф ўқувчиси Жамшид Бозоров "Хаёлий дунё" асари учун кумуш, Жаҳонгир Пўлатов (7-синф) бронза, 2010 йилда Муслим Жабборқулов олтин, Шерзод Тошпўлатов кумуш, Чўлпоной Шовқиддинова бронза медали соҳиблари бўлишди. Қатор йиллар давомида Шаҳбоз Абдураимов, Ўктам Эсиргапов, Иқболой Маҳмудова, Гўзал Эркинова, Саодат Исматова, Мухлис Хушвақтов, Иноғом Маҳмудов, Жавлон Ўроқов, Юлдуз Саъдинова, Озодбек Эшпўлатов, Жаҳонгир Маҳкамов, Меҳриддин Абдуллаев, Азизбек Аъзамов. Азимжон Самаров сингарилар ҳам олтин, кумуш, бронза медаллари ҳамда диплом билан тақдирланишди.
- Бу илм даргоҳига тез-тез келиб тураман, - деди Самарқанд ижодкорлар уюшмаси раиси Акбар Фозилов. - Чунки бу ерда санъат соҳасида иқтидорли болалар кўп. Болалар ижодини кузатиб, фикрларимни бераман. Ишонаманки, бу "илм гулзори"дан жаҳон ойнасидан намойиш қилишга арзигулик санъат асарлари муаллифлари етишиб чиқади.
Дарвоқе, эзгуликка йўғрилган ҳатта-ҳаракатлар комиллик сари етаклайверади. Интилишлар наздида муваффақиятлар қучоқ очиб келаверади. Янги 2018 йил олдидан жамоанинг режалари улкан. Ёш авлод таълим-тарбиясидек заҳматли йўлда соҳа эгаларига ойдинлик йўлдош бўлаверишини тилаб қоламиз.
Гулжаҳон МАРДОН қизи.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.