"ЁШ КИТОБХОН"

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:13, курилди: 293

0
"ЁШ КИТОБХОН"
танловининг туман босқичи

Болалар ва ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш мақсадида ташкил этилган "Ёш китобхон" республика танловининг туман босқичи "Ёшлар маркази"да бўлиб ўтди. Танлов 14, 19 ҳамда 20, 31 ёшлиларнинг китоб мутолааси, асарлардан олинган таассуротларнинг ўқувчи онгидаги акссадоси, ўз ўрнида китобхонлик тарғиботи борасидаги ташаббуслар жараёнидаги иштирокини аниқлаб берди. Бу борада 200 нафардан ортиқ китобхон низомда кўрсатилган бешта шарт бўйича ўз билимларини намойиш этишди. Танлов натижаларига кўра, 14-20 ёшли иштирокчилардан 1-ИДУМИ ўқувчиси Севинч Юсупова, 20-31 ёшлилар ўртасида эса 28-ИДУМИ ўқитувчиси Сарвиноз Шодмонова биринчи ўринга лойиқ деб топилиб, "Ёш китобхон" республика танловининг вилоят босқичига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ўз мухбиримиз.






Йўналиш: Маърифат ва Маданият

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.