Бош Сахифа » Маърифат ва Маданият » "ЁШЛАР ТАРБИЯСИ - ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК МЕВАСИ"

 
 
 

"ЁШЛАР ТАРБИЯСИ - ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК МЕВАСИ"

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:17, курилди: 53

0
"ЁШЛАР ТАРБИЯСИ -
ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК
МЕВАСИ"
Туманимиздаги 82-умумтаълим мактабида "Ёшлар тарбияси- порлоқ келажак меваси" мавзусида маҳалла фаоллари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
- Ҳар бир инсон учун устозлари, ота-онаси, халқи комиллик тимсоли ҳисобланади, - деди тадбирда сўзга чиққан мактаб раҳбари М. Пардаев. - Комилликка қадам эса мана шу таълим-тарбия ўчоғидан бошланади. Ёш авлод қалбига бой маънавий меросимиз, миллий қадриятларимиз бебаҳолигини тўлалигича сингдириб бориш биз устозлардан катта жасорат ва масъулият талаб этади.
Тадбирда маҳалла имом-хатиби С.Абдуазизов, участка нозири А.Ибрагимовлар ўз жонига суиқасд, жиноятчиликнинг олдини олдини олиш, сабабсиз дарс қолдирган ўқувчилар билан ишлаш тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Дарвоқе, жисман ва маънан соғлом кишигина юрт равнақи йўлида жон куйдира олади. Таълим муассасасининг ёшлар иттифоқи етакчиси С.Рустамов ўз маърузасида ёшларнинг ўз салоҳиятларини намойиш этишлари учун мамлакатимизда яратилаётган кенг имкониятлар, улардан ўринли фойдаланиш зарурати, шунингдек, спорт соҳасида эришилаётган ютуқлар кўлами ҳақида гапириб ўтди.

*****
ДЎСТЛАР ЭЗГУЛИККА
ЧОРЛАЙДИ
Одатдагидек, ўқув марказига она тили ва адабиёт фанидан билимларимни янада ошириш учун қўшимча дарсга бордим. Ёнимдаги қизга эътибор бердим. Столининг устида дарсликлар билан бирга ёзувчи Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар" асари турибди. Машғулотлар тугагач, уни саволга тутдим.
- Кўп китоб ўқийсизми?
- Ҳозир ёшим ўн олтида. Аммо шу пайтгача бирорта ҳам бадиий китоб ўқимагандим. Кеча дарсдан қайтаётганимизда, дугоналарим қўлимдаги "Юлдузли тунлар" романи ҳақида фикр алмашишди. Мен эса уларнинг суҳбатига аралаша олмадим. Чунки бу асар ҳақида умуман тушунчам йўқ эди, роса хижолат бўлдим. Уйга бориб, ойимга бу ҳақда гапиргандим, бугун мана шу китобни дўкондан сотиб олиб берди. Китоблар тўғрисидаги суҳбатларга қўшилиш учун аввало, мутолаани унутмаслик керак экан. Энди кунлик режамга турли мавзудаги китоблар ўқишни ҳам киритдим.
Негадир бу қизнинг жавобидан кўнглим кўтарилди. "Дўстинг кимлигини айт….", деган нақл ёдимга тушди. Маънавиятли, фаросатли, ўқимишли бўлишда дўсту дугоналарнинг ҳам ҳиссаси бўлишини англаб етдим.
Садоқат УЗОҚОВА,
"Истеъдод" клуби аъзоси.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.