Бош Сахифа » Маърифат ва Маданият » КИТОБ ЎҚИЛМАЙДИГАН ОИЛА

 
 
 

КИТОБ ЎҚИЛМАЙДИГАН ОИЛА

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:16, курилди: 23

0
КИТОБ ЎҚИЛМАЙДИГАН
ОИЛА
фарзанди ким бўлади?
Мен бир оилани биламан. Бўш вақтларида доимий равишда телевизор кўришади. Оилавий киноларга қизиқишади. Ушбу хонадоннинг мен қатори 12 ёшга кирган ўғли бор. Мактабда кинода кўрган "жангари"лигини тарк этмайди. Ҳар куни ўзидан кичкина ёшдаги болаларга "кучи"ни кўрсатгани кўрсатган. Устозлардан қанча дашном, огоҳлантириш эшитса ҳам парво қилмайди. Унга бадиий китоблар ўқишини тавсия қилганимда, "Бизнинг уйимизда бирорта киши китоб ўқимайди, менга ҳам олиб бермайди", деб қолди. Ўзимча фикр қилдим: агар унинг ота-онаси фарзандини китобга қизиқтирганида, "ўтганнинг ўроғини, кетганнинг кетмонини" оладиган бола бўлмасмиди? Балки ҳали ҳам кеч эмасдир? ...Ахир, китоблар фақат яхшиликка етаклайди-ку!
Тоҳир НИШОНОВ,
"Истеъдод" клуби аъзоси.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.