Бош Сахифа » Маърифат ва Маданият » Савол беринг, жавоб берамиз

 
 
 

Савол беринг, жавоб берамиз

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:39, курилди: 61

0
Савол беринг, жавоб берамиз
- Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг мобиль телефонлардан фойдаланиши қайси меъёрий ҳужжатда қайд этилганини эслатиб ўтсангиз...
Сирожиддин АЗИМОВ,
Хончорбоғ МФЙ.
- Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги ва ушбу қарор билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобиль телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом" талаблари асосида иш юритилади.
Жумладан, мактабга кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ўқитувчи, ходим, келувчи ва бошқа шахслар ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши ёки телефонни "овозсиз" режимга ўтказиши шарт.
Мактабда ўқувчилар телефонини бўйнига осиб олиши, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида сақлаши, телефон аккумуляторини зарядлаш учун мактабдаги электр тармокларига улаши, телефони ёрдамида атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиши, мактабнинг нуфузига шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш, дарс машғулоти вақтида телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (MMS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш, мусиқа, шу жумладан, наушниклар орқали тинглаш қатъиян тақиқланади.
Агарда ўқувчи томонидан мобиль телефонлардан фойдаланиш тартиби бузилса, ўқувчига нисбатан огоҳлантириш, уларнинг кундалик дафтарларига ёзиб қўйиш, ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) хабардор қилиш ёки тушунтириш суҳбати ўтиш учун таълим муассасасига чақириш, педагог томонидан ўқувчидан телефонини олиб қўйиш, ушбу Низом талабларини бузганлик ҳолати тўғрисида билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга мактаб директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга тақдим этиш каби чоралар кўрилади. Телефондан фойдалаш тартиби бузилган ҳолда мактабда тузилган директор раҳбарлигидаги комиссия томонидан синф раҳбари, ўқувчинииг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) иштирокида, шунингдек, ота-оналар мажлисида муҳокама қилиш ҳуқуқига эга.
Дилмурод МАМАТҚУЛОВ,
халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири.
Калит сўз: Таълим

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.