Бош Сахифа » Маърифат ва Маданият » ТАФАККУРИ УЛҒАЙГАН ЁШЛАР

 
 
 

ТАФАККУРИ УЛҒАЙГАН ЁШЛАР

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 10:07, курилди: 96

0
ТАФАККУРИ УЛҒАЙГАН ЁШЛАР
ёхуд китобнинг мураббийлиги
Китоб тўғрисида кўп яхши фикрларни айтиш мумкин. Унинг эзгуликка чорловчи, билимли бўлишда, ҳаётда ўз ўрнини топишда мураббий эканлигини барча билади. Бунга мисол сифатида узоққа бормай, бугунги ўқувчи ва талабаларимиз ҳаётида китоб билан боғлиқ фикрларини тингласак:
Ҳилола НУЪМОНОВА:
- Синфимизда Анвар исмли ўқувчимиз умуман дарс тайёрламас, китоб ўқимайдиган одобсиз бола эди. Бобосининг маслаҳати, уйдаги мўъжазгина кутубхонаси ҳамда ўқитувчининг рағбати уни яхши томонга ўзгартирди. Натижада, Анвар "Кимнинг ўқиган китоби кўп" танловида биринчи ўринни олиб, мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Фикримча, ҳар бир кишининг китобга меҳрини ошириш учун аввало, ота-она, ўқитувчилар, қолваерса, жамоат билан ҳаракат қилишга боғлиқ экан.
Мухлиса БУЛТАКОВА:ТАФАККУРИ УЛҒАЙГАН ЁШЛАР
- Тарихимизни ўрганиш, халқлар қандай яшаганлиги, уларнинг турмуш тарзи ва ҳоказолар бизга, албатта китоб, қўлёзмалар орқали етиб келган. Шунинг учун китоб мозийни келажак билан боғлаб турувчи кўприк. "Тил билган, эл билар!", деган нақл бор. Мен чет тилига қизиқаман. Ва бунда китоб менинг энг яқин ўқитувчим. Яқинда, ота-онам менга инглиз тилини тез ва осон ўрганиш учун китоб олиб берди. Менинг кичиккина кутубхонам яна бир китоб билан бо-йиди. Тенгдошларимнинг ота-оналари ҳам фар¬зандларига китоб олиб беришини истаб қоламан.
Наби НИШОНОВ:
- Ижарага берилган дарсликлар етишмовчилиги сабабли, талабалар бир-бирларидан китоб олиб фойдаланишади. Шунда мен ҳам қўшнимнинг фарзандидан уч-тўртта китоб бериб туришини сўрадим. Китобни олиб варақласам, буюк инсонларнинг портретига ҳар хил чизгилар, "Ҳасан+Ҳусан=ака-ука" ва бошқа битикларни кўриб, ўзим уялиб кетдим. Шунда қўшнимга бу иши яхши эмаслиги, ахир бу китобларни укаларимиз ўқишини тушунтирдим. Китобни авайлаб ўқиб билимини ошириш кераклигини, юзига муқова қилишини айтдим. Ҳалиги йигитга гапим қаттиқ таъсир қилдими, китобни авайлайдиган, фанларни ўзлаштирадиган бўлди. Муҳими, китобга бефарқ бўлмаслик шарт. Юқоридаги каби китобга муносабатнинг дарҳол олдини олиш лозим деб ўйлайман.
Қўл бармоқлари баробар эмаслиги каби орамизда ҳам ҳар хил мутолаа қилувчилар бор. Ҳаммамиз бирлашиб, "Тафаккурнинг синмас қаноти бўлган китоб"ни олий мақсадлар йўлида фойдаланиб, ҳаётга кераклиги, фикрлаш ва тўғри йўл танлашни ўрганишда мураббийлигини дўстларимизга етказайлик.
Аббос ШОДМОНҚУЛОВ.


Калит сўз: Китобхонлик

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.