Бош Сахифа » Маърифат ва Маданият » Aҳиллик, иноқлик бор жойда усиш, ривожланиш булади

 
 
 

Aҳиллик, иноқлик бор жойда усиш, ривожланиш булади

Муаллиф: Admin дан 17-10-2017, 13:54, курилди: 62

0
Aҳиллик, иноқлик бор жойда усиш, ривожланиш булади

- Билим даргоҳимизда "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги яхши йулга қуйилган, - дейди 114-мактаб директори Барно Шодиева. - Уар чоракда бир марта ота-оналар йиғилишини утказамиз. Бундан ташқари, сабабсиз дарсга келмаган ёки уқишни яхши узлаштира олмаётган уқувчиларнинг оилаларига маҳалланинг ёшлар билан ишлаш буйича раис уринбосари Шарофат Абдиева билан биргаликда бориб, хонадон муҳити, ота-она ва фарзандлар уртасидаги муносабатини урганамиз. Албатта, бу суҳбатлар уз самарасини курсатаяпти.
Раҳбарнинг жамоа, ҳамда уқувчилари ҳақидаги фикрлари тасдиҚини билиш учун мактаб ҳаёти билан танишишга қарор қилдик. Кичкина ва шинам куринган мактаб остонасига қадам қуйиб, синфхоналарнинг тоза, озодалигидан, уқитувчию уқувчиларнинг кийинишидан кунглимиз тулди. Бу масканда 23 нафар таълим фидойилари 274 нафар уқувчиларни илм сирларидан баҳраманд этаркан.
- Ўқувчиларимиз орасида иқтидорли, истеъдодлилари куп, - дейди мактабнинг маънавий-маърифий ишлар буйича директор уринбосари Азиза Низомова. - Ўтган уқув йилида 7-синф уқувчилари Самандар Шукуров математика, Ўғилой Қучқорова она тили фанидан "Билимлар беллашуви"нинг туман босқичида биринчи уринни қулга киритиб, вилоятда фаол иштирок этди. Уозирда 10-синфда уқиётган Самандар Абдиев эса фан олимпиадасининг туман босқичида ҳуқуқ фанидан 2-уринни эгаллади. Шунингдек, 3, 5-синф уқувчилари Севинч ҳамда Шодиёна Ғаниевалар "Ким куп шеър, мақол ва ҳикоя билади?" танловида туманда фахр¬ли 2-уринга эга булишди. Уларни бундай юқори натижаларга эришишларида Ойбек Зиётов, Дилором Сулаймонова, Улуғбек Шаптақов сингари тажрибали уқитувчиларнинг ҳиссалари катта.
Мактабнинг фахрли уқувчиларидан саналган Севинч Ғаниеванинг шеърий машқлари билан танишдик. Ижодкор қизалоқ узининг мураббийларга атаб ёзган шеърини уқиб берди. Сатрларининг қофияси, маъно-мазунига эътибор бериб, қизалоқ келгусида истеъдодли шоира, Зулфияхоним издоши булишига ишонч билдирдик.
- 1 октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам дастурхони ташкил этдик, - дейди директор суҳбатни давом эттириб. - Қандай муаммо ёки мурожаатлар булса, кенгашиб муҳокама қиламиз. Куз-қиш мавсумига ҳам аллақачон тараддуд курганмиз. 3 та қозонхона, дераза ойналари таъмирланиб, қайта назорат қилинди. Мулжалланган кумир захираси ҳам Қамланган. Янги, замонавий мактаб биноси қуриш учун юқори ташкилотларга хат билан чиққан эдик. Бу йил давлат дастурига киритилди.
Аҳиллик, иноқлик бор жойда усиш, ривожланиш булади. Б.Шодиева бошчилик қилаётган жамоага ҳам ана шу эзгу туйғулар бегона эмас.
Гулпошша ЭШҚОБИЛОВА,
Отабек ЭРГАШЕВ (фото).

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.