ЯХШИ ЎҚИТУВЧИ

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:45, курилди: 22

0
«ЯХШИ ЎҚИТУВЧИ»
бу таърифга лойиқлар кўп
88-умумтаълим мактабида 380 нафар ёш авлодни 35 нафар тажрибали педагоглар таълим-тарбия сирларидан баҳраманд этиб келмоқда.
- 17 та синф мавжуд бўлиб, шулардан 5 тасини фан кабинетлари ташкил этади. Синф хоналарининг етишмаслиги муаммолардан бири,- дейди мактаб директори Акрам Норқулов.
Дарвоқе, "Излаган имкон топади", дея бежиз айтилмаган. Сидқидилдан қилинган меҳнат самара бермай қолмайди. Шоҳиста Норқулова, Гулмира Абдуллаева, Гулбиби Қурбонова, Абдураҳмон Луккиев сингари тажрибали устозлар таълим-тарбиясини олган 9-синф ўқувчилари Гулдона Авғонова, Комил Жўрақулов, Умида Самадовалар она тили, математика фанларидан 2016-2017 ўқув йили фан олимпиадасида туманда фахрли 2, 8-синф ўқувчиси Ойбек Давронов «Билимлар беллашувида» француз тили фанидан вилоят миқёсида 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Ёш авлоднинг ҳар томонлама етук, маънавий ва жисмонан соғлом вояга етишида спортнинг алоҳида ўрни бор. Мактабда 2016 йилда янги спорт зали ишга тушган. Миллий кураш, футбол, волейбол, баскетбол секциялари мунтазам ишлаб турибди. Айниқса, тажрибали мураббий Хуршид Жўрақулов раҳбарлигида Рамзиддин Ҳамидов, Жаҳонгир Абдуллаев, Дониёр Найманов, Беҳрўз Шералиев, Хушнудбек Ҳамидов, Шербек Сайфиев, Давлатбек Жўрақулов, Хондамир Фарҳодов каби ёш спортчилар каратэ бўйича ўзига хос муваффақиятларга эришмоқда. 2016 йилда Ҳакимжон Жайлововнинг "Leet KuneDo" йўналиши бўйича ўсмир ва катталар ўртасида 75-80 килограмм вазн тоифасида биринчи, Турон якка курашидан 28 килограмлик вазнда Гулмира Самадова, Ҳакимбек Эгамбердиевларнинг биринчи, Охун Қораевнинг «Таэквондо ИТФ» спорт тури бўйича вилоят очиқ биринчилиги мусобақасида фахрли биринчи, Саломат Обрўева ҳамда Ҳакимжон Жайлововларнинг 2000-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида "ARMRESTLIN" бўйича 2 ва 3-ўринларни, Тоҳир Нишонов умумий қўл жанги бўйича туманлараро мусобақада фахрли учинчи ўринни эгаллагани таълим даргоҳида жисмоний тарбия ва спортга эътибор катта эканлигидан далолатдир.
- Ёш авлод дунёқараши, ҳаётга муносабати тўғри шаклланишида мактабда ўтказиладиган тадбирларнинг аҳамияти катта, - дейди маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Улуғмурод Абдуллаев. - "Ёш китобхон", "Мен севган касб", "Келажак ва ёшлар", "Ҳуқуқ ва инсон", "Азизсан, Ватан", "Буюк юрт келажаги - менинг тақдиримда" каби давра суҳбатлари, тадбир ва кечаларнинг ташкил этилиши ўқувчиларнинг фикр, интилиш ва эзгу орзу-ниятларида тўғри йўл танлаш муҳитини яратмоқда.
Ҳа, устоздаги жонкуярлик шогирдга камолот бахш этади.
- Ўринбосар раҳбарнинг қаноти ҳисобланади, - дейди мактаб сарбони А.Норқулов. - Ўқув-тарбия ишлари бўйича Мурод Маматов, руҳшунос Қувон Қиличевларнинг талабчанлиги ўқувчилар фаоллигида, ҳамкасблар қатъиятида яққол сезилади. Муҳими ота-оналар, болалар онгида "яхши ўқитувчи", деган таърифга лойиқ устозлар билим даргоҳимизда кўп. Шундай нисбат берилган жамоадошларнинг оз эмаслиги энг катта ютуғимиз.

Гулжаҳон МАРДОН қизи,
Гулпошша ЭШҚОБИЛОВА.
ЯХШИ ЎҚИТУВЧИ
Калит сўз: ЯХШИ ЎҚИТУВЧИ

Йўналиш: Маърифат ва Маданият, Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.