Бош Сахифа » Маърифат ва Маданият » Қадамжолар ободлиги

 
 
 

Қадамжолар ободлиги

Муаллиф: Admin дан 22-09-2017, 09:49, курилди: 46

0
Қадамжолар ободлиги

Ўз олдига, мамлакатимизда миллий, маданий ва маънавий қадриятларни, бой тарихий меросимизни асраб-авайлаш, тарихий обидаларни, маданий ёдгорликларни ҳамда уларнинг тарихий қиёфасини муҳофаза қилиш каби вазифаларни амалга оширишни мақсад қилган партиямизнинг туман Кенгаши вакиллари Паст Дарғом тиббиёт коллежи билан ҳамкорликда "Тарихдан садо берувчи обод гўшалар" лойиҳаси доирасида қадамжоларни ободонлаштиришга қаратилган тадбири "Эски Жума" масжидида бўлиб ўтди.
Коллежнинг 1-босқич талаба қизлари масжиднинг ободончилигига яқиндан кўмаклашишди ва масжид имомининг ташаккурига сазовор бўлишди.
Ёшларни миллий менталитет, қадриятлар, анъана ва урф-одатларимиздан йироқлашмасликларини таъминлаш, неча минг йиллик тарихимизнинг очилмаган саҳифаларини ўрганишга, бой тарихимизни келажак авлодга етказишга ундаши, тарихий музейлар, муқаддас қадамжолар кўркига кўрк қўшиб сайёҳлар ташрифини оширишга оид маълумотлар олган ўқувчилар бундай тадбирлар моҳиятини англаганликларини айтишди.
З.ҒАФФОРОВА,
ЎзМТДП туман Кенгаши етакчи мутахассиси.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.