Бош Сахифа » Маърифат ва Маданият » “ҚИЙ-ЧУВ МАҲАЛЛАСИДАГИ ҲАНГОМАЛАР”

 
 
 

“ҚИЙ-ЧУВ МАҲАЛЛАСИДАГИ ҲАНГОМАЛАР”

Муаллиф: Admin дан 26-08-2017, 15:43, курилди: 104

0
Ғайрат Бобоқулов журналист ва шоир сифатида элга яхшигина танилган. Публицистик мақолалари билан ҳаёт қийинчиликлари-ю, ташвишларини, халқ дардини матбуот саҳифаларида дадил ва ошкора олиб чиққан.
"Қий-чув" маҳалласидаги ҳангомалар" ҳажвиялар китоби сизларга тақдим этаётган энг чиройли совғаси. "Зарафшон" газетаси кутубхонаси яна бир ажойиб асар билан бойиди. Китобни нашрга тайёрлаш ва чоп этишда "Зарафшон"чилар эзгу ишга бел боғлади ва саховатларини аяшмади. Асар сўзбошида Ўзбекитон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Зарафшон" ва "Самаркадский вестник" газеталари бош муҳаррири Фармон Тошев "Уйда ўтириб қолиш қанчалар аламли бўлмасин Ғайратнинг ирода билан ёзаётганидан хурсанд бўлдим. Буни маҳоратга эгалик, иштиёқ ва жасорат дейишади. Омон бўлинг ука, ижодга барака", -дея самимий тилаклар билдирган.
- Раҳмат, ҳамкасб дўстларига, саховатпеша ҳомий ва таъсисчиларга, -дейди Ғайратжоннинг онаси Рафоат хола. - Ҳаётда ана шундай бағри кенг меҳри дарё инсонлар борлигидан бошим осмонга етди.
Китобни ўқиб чиқар экансиз журналист маҳоратига, шижоат ва ғайратига сиз ҳам қойил қоласиз, деган умиддамиз.
Тўрақул РУСТАМОВ.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.