Бош Сахифа » Маърифат ва Маданият » 11 ЙИЛЛИК ТАЪЛИМ

 
 
 

11 ЙИЛЛИК ТАЪЛИМ

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 09:06, курилди: 54

0
11 ЙИЛЛИК ТАЪЛИМ
жорий этиладими?

- Ўғлим 9-синфни тугатиб, коллежга ҳужжатларини топширган эди, аммо мактаблар 11 йиллик таълимга ўтади, деган гапни эшитдим, шу ростми?- сўраб қолди қўшним.
Дарвоқе, Президентимиз пойтахтимизнинг Учтепа туманида жойлашган 78-умумтаълим мактабига ташрифи чоғида, ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълим тизимини қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб курсини ташкил этиш заруратини таъкидлаган эди. Зеро, бола юқори синфда жамоа бўлиб шаклланади. Уларни ўзлари ўрганган муҳитдан ажратиб қўйиш таълим-тарбиясига ҳам салбий таъсир этишини давлат раҳбари алоҳида қайд этиб ўтгани бежиз эмас.
9-синфдан кейинги таълим хусусида жамоатчилик фикри қандай. Самарқанд давлат университети ректори Р.Холмуродов, касб-ҳунар коллежлари, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, ТХТМФМТ ва ТЭБ вакиллари иштирокида тумандаги 29 та ҳудудда ушбу долзарб масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирларда фарзандлари 9-синфни тугатган ота-оналарнинг фикрлари тингланди. Шунингдек, ота-оналар ва 9-синфни битирган ўқувчилар ўртасида сўровномалар ҳам ўтказилди. Натижаларга кўра, кўпчилик ота-оналар болаларининг мактабда ўқишини давом эттириш истагини билдиришган. Жумладан, 2756 нафар ёшлар умумтаълим муассасаларининг 10-синфида, 179 таси академик лицей, 2219 нафари касб-ҳунар коллежларида таълим олишни давом эттириш хоҳишини маълум қилишди. 1571 нафар битирувчи эса академик лицей ва тиббиёт йўналишидаги саралаш тестларидан ўта олмаса, мактабнинг 10-синфида ўқишини билдиришган.
Гулжаҳон МУСТАФОЕВА.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.