Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

Aҳиллик, иноқлик бор жойда усиш, ривожланиш булади

Муаллиф: Admin дан 17-10-2017, 13:54, кўрилди: 9

- Билим даргоҳимизда "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги яхши йулга қуйилган, - дейди 114-мактаб директори Барно Шодиева. - Уар чоракда бир марта ота-оналар йиғилишини утказамиз. Бундан ташқари, сабабсиз дарсга келмаган ёки уқишни яхши узлаштира олмаётган уқувчиларнинг оилаларига маҳалланинг ёшлар билан ишлаш буйича раис уринбосари Шарофат Абдиева билан биргаликда бориб, хонадон муҳити, ота-она ва фарзандлар уртасидаги муносабатини урганамиз. Албатта, бу суҳбатлар уз самарасини курсатаяпти.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ЯХШИ ЎҚИТУВЧИ

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:45, кўрилди: 23

«ЯХШИ ЎҚИТУВЧИ»
бу таърифга лойиқлар кўп
88-умумтаълим мактабида 380 нафар ёш авлодни 35 нафар тажрибали педагоглар таълим-тарбия сирларидан баҳраманд этиб келмоқда.
- 17 та синф мавжуд бўлиб, шулардан 5 тасини фан кабинетлари ташкил этади. Синф хоналарининг етишмаслиги муаммолардан бири,- дейди мактаб директори Акрам Норқулов.
ЯХШИ ЎҚИТУВЧИ

Йўналиш: Маърифат ва Маданият, Жамият ва ҳаёт

 

Қадамжолар ободлиги

Муаллиф: Admin дан 22-09-2017, 09:49, кўрилди: 46

Қадамжолар ободлиги

Ўз олдига, мамлакатимизда миллий, маданий ва маънавий қадриятларни, бой тарихий меросимизни асраб-авайлаш, тарихий обидаларни, маданий ёдгорликларни ҳамда уларнинг тарихий қиёфасини муҳофаза қилиш каби вазифаларни амалга оширишни мақсад қилган партиямизнинг туман Кенгаши вакиллари Паст Дарғом тиббиёт коллежи билан ҳамкорликда "Тарихдан садо берувчи обод гўшалар" лойиҳаси доирасида қадамжоларни ободонлаштиришга қаратилган тадбири "Эски Жума" масжидида бўлиб ўтди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

“ҚИЙ-ЧУВ МАҲАЛЛАСИДАГИ ҲАНГОМАЛАР”

Муаллиф: Admin дан 26-08-2017, 15:43, кўрилди: 82

Ғайрат Бобоқулов журналист ва шоир сифатида элга яхшигина танилган. Публицистик мақолалари билан ҳаёт қийинчиликлари-ю, ташвишларини, халқ дардини матбуот саҳифаларида дадил ва ошкора олиб чиққан.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

“ЎЗБЕКИСТОНИМ” байрам совғаси

Муаллиф: Admin дан 26-08-2017, 15:41, кўрилди: 89

Ҳамид Ўриновни пастдарғомликлар фидоий инсон, азиз устоз сифатида эслашади. Умрининг 45 йилини ёш авлод тарбиясига бахшида этган, ўғил-қизларга ўзбек тили ва адабиёти фанидан сабоқ берган Ҳамид ака катта ҳаёт мактаби яратиб кетди. Устознинг тўнғич фарзанди Баҳодир Ўринов ҳам ота изидан бориб, машаққатли ва шарафли ўқитувчилик касбини танлади. Машаққатли тер тўкди, ўз касбини эъзозлади, ёшларга фан сирларини чуқур ва мукаммал ўргатди. Бўш пайтларида ижод билан шуғулланди, шеър, мақолалар ёзди. Тиниб-тинчимаслик, изланиш ва интилишлар самара берди. "Самарқандимсан", "Мен бир йўл изларман" тўпламлари, "Зарафшон мавжлари" номли шеърлари чоп этилди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

МУҚАДДАС ВАТАН мадҳи дилларда мужассам

Муаллиф: Admin дан 26-08-2017, 15:10, кўрилди: 89

Озодлик неъматини инъом этган, қадриятларимизни теран англаш учун имконият яратган Мустақиллик юртимизда улкан байрам, катта тўй ҳисобланади. Бу улуғ айёмни янги марралар билан обод ва ораста манзилларда кутиб олиш мамлакатимизда анъанага айланган. Шунинг учун ҳам кўплаб бунёдкорлик ишлари яратган, байрамга туҳфалар ҳозирлаган халқимиз қониқиш билан улуғ айёмни кутиб олишмоқда. Республикамизнинг барча ҳудудларида "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида шодиёналар давом эттирилмоқда. 19 август куни пастдарғомликлар ҳам юртимиз мустақиллигининг 26 йиллигини кенг нишонладилар. Дастлаб, Жума шаҳри "Ёшлар боғи"да байрам сайли давом этди.
МУҚАДДАС ВАТАН мадҳи дилларда мужассам


МУҚАДДАС ВАТАН мадҳи дилларда мужассам

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

МУЛОҚОТ тил ўрганишнинг самарали усули

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:25, кўрилди: 516

- Ўқувчиларга дарс беришда асосан замонавий технологиялар ва виртуал машғулотлардан фойдаланамиз, - дейди инглиз тили ўқитувчиси Баҳора Абдиева. - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тиллари ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар бажарилди. Бу жараён ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашга, изланишга туртки бўлди. Энди дарсларда фақат сурат, видеоматериалларидан эмас, компьютердаги бошқа, мураккаброқ дастурлардан ҳам фойдаланган ҳолда дарс ўтиш ўқувчиларнинг қизиқишини орттирмоқда.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

БОШЛАНҒИЧ ТАЬЛИМ келажакка йўл очади

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:22, кўрилди: 542

Тумандаги 8-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Муҳайё Мусурмонованинг фаолияти давомидаги изланиши, дарс ўтишдаги ўзига хос услублари, эришаётган натижалари нафақат туманда, балки вилоят миқёсида ҳам эътироф этиляпти.
Шогирдлари эришаётган ютуқлар устозининг тинимсиз меҳнати ҳосили. Бир неча йилдан буён бошланҳич синфлар ўртасида ўтказилган "Кимнинг хати чиройли?", "Энг билимдон ўқувчи", "Ким кўп шеър, эртак, мақол, тез айтиш, топишмоқ ва ўикоя билади?" кўрик-танловларида Муҳайёнинг ўқзувчилари фахрли ўринларга эга бўлишмоқда.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ҚАЙ БИРИНИ ТАНЛАДИНГИЗ ?

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:18, кўрилди: 508


Ҳар бир ота-она албатта, фарзандини улғайтириш баробарида унинг жамият равнақи, оила ободлиги учун сидқидилдан хизмат қила оладиган комил инсон бўлишини истайди. Шу аснода меҳнат қилади, кўнглига эзгу ниятларни жамулжам этиб яшайди. Бу эса ўз навбатида, дилбандининг келажакда ўзи севган касбни танлашга тайёрлигига ҳам боғлиқ.
Ўқув йили давомида туман умумтаълим мактабларининг 9-синфини 5154 нафар ёшлар битирди. Хўш, улар учун умумтаълим мактабларида ўқишни давом эттириш маъқулми ёки коллежда?

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

МАНЗИЛЛИ ДАСТУР АСОСИДА

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:14, кўрилди: 529

Жорий йил умумтаълим мактабимизда манзилли дастур асосида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
120 ўринли ўқув биноси ҳамда 12х24 ўлчамдаги спорт зали қурилиб, ишга тушиш арафасида. Бу ишларни амалга оширишда "Шербек- Севинч- сифатли" қурилиш ташкилоти раҳбари Зоҳид Бойқобиловнинг алоҳида ташаббускорлиги бисёр. Айни пайтда таълим даргоҳидан туман, вилоят шаънини ҳимоя қила оладиган ёш спортчилар етишиб чиқаяпти. Қолаверса, Зоҳира Бозорова, Муҳаббат Ҳакимова, Маъмура Хушвақтова, Клара Хўжанова каби фидойи, илғор ўқитувчиларимиз меҳнатлари боис, ўқувчиларимиз турли кўрик-танловлар, фан олимпиадаларида муносиб ўринларни эгаллаб келишаётир.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 
Орқага Олдинга