Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ЖАМОАТЧИ МУХБИР - ТАЎРИРИЯТ ТАЯНЧИ

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:34, кўрилди: 46

ЖАМОАТЧИ МУХБИР -
ТАЎРИРИЯТ ТАЯНЧИ
Хатлар билан ишлаш газетанинг таъсирчанлигини, таҳририят жамоасининг омма билан алоқасини белгиловчи асосий омилдир. Таҳририятга ҳар куни ўнлаб хатлар келиб туради. Турмушнинг турли жабҳалари қамраб олинган бу хатларнинг биронтаси ҳам эътиборсиз қолдирилмайди. Улар (айниқса, танқидий руҳдаги хатлар) газета саҳифасида хоҳ ёритилсин, хоҳ ёритилмасин, изсиз кетмайди.ЖАМОАТЧИ МУХБИР - ТАЎРИРИЯТ ТАЯНЧИ
Давримизнинг буюк ва жушқин ўзгаришлари ойнада акс этганидек, газета саҳифаларида ифодасини топишида таҳририят ходимлари жамоатчи мухбирларга таяниб иш кўраётганлиги ҳам сир эмас.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ДУГОНАМ ГАЗЕТА ЎҚИЯПТИ

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:32, кўрилди: 49

ДУГОНАМ ГАЗЕТА ЎҚИЯПТИ

Ҳар галгидек газетанинг янги сонини ўқиб ўтирган эдим, дугонам келиб қолди. Ҳол-аҳвол сўрашгач, қўлимдаги газетага ишора қилиб:
- Бу қанақа газета, - деб сўради.
- "Паст Дарғом ҳақиқати". Янгиликлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва тумандошларимиз эришаётган муваффақиятлардан хабардор бўлишни истасанг, мана шу нашрни ўқи, - дедим.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

КАТТАЛАРГА ХОС ФИКР

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:32, кўрилди: 49

КАТТАЛАРГА ХОС ФИКР
бера оладиган кичик мухбир
Айни туш пайти. Кун қизигандан қизиган. Кўпчилик ўзини сояга олган маҳали таҳририятга оқ-сариқдан келган 12 ёшлар чамасидаги бола кириб келди. КАТТАЛАРГА ХОС ФИКР
- Газетага мақола олиб келган эдим. Аммо танқидий руҳда ёзилган. Фикрларим тўғри ва аниқлигини билиш учун аввал истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимидан баъзи фикрларни билиб олишим керак.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ЖУРНАЛИСТ БЎЛМОҚЧИМАН

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:30, кўрилди: 53

ЖУРНАЛИСТ БЎЛМОҚЧИМАН
Коллеж ўқувчисиман. Турли мавзудаги мақола, шеърлар ёзишга қизиқишим катта. Аммо ўзим ёзган ижод намуналаримдан кўнглим тўлмагач, таҳририятга кўмак сўраб келдим. Шу аснода таҳририят қошида ташкил этилган "Истеъдод" жамоатчи мухбирлар клубида қаламимни чархлаб бораяпман. 2 йилдирки, клубнинг фаол аъзосиман. Машғулотларга иштироким давомида кўпгина ижодкор ёшлар билан танишдим, ижод гулшанининг ўзим билмаган қирраларини ўзлаштиряпман.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТАКРОРИЙ ЭКИН

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:29, кўрилди: 58

ТАКРОРИЙ ЭКИН
даромад манбаи

Тажрибали томорқачилар бир йилда ердан тўрт марталаб ҳосил олгани янгилик эмас. Бу ўз навбатида, рўзғор тўкинлиги, ички бозор сероблигини, фаровон турмушни таъминлаши табиий. Шунинг учун ҳам туманимиз деҳқонлари ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экишга қизғин киришдилар. 896 та фермер хўжалигининг 16 минг 249 гектар ер майдонига кунгабоқар, соя, помидор, бодринг, сабзи, мош, ловия, картошка сингари 15 турдан ортиқ сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар экилиши мўлжалланган. Олинадиган маҳсулотлар ҳисобига фермер хўжаликларининг даромадлари ҳам ортади.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ОИЛА КУТУБХОНАСИ

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:28, кўрилди: 51

ОИЛА
КУТУБХОНАСИ
Таҳририят қошида "Китоб-тафаккурнинг синмас қаноти" лойиҳаси доирасида "Истеъдод" жамоатчи мухбирлар мактаби аъзолари иштирокида "Китобга ошнолик" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда ижодкорлар китобнинг инсон дунёқараши шаклланишидаги аҳамияти тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ХИРМОН ТЎЛИБ ТЎКИЛДИ ДОН…

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:26, кўрилди: 51

ХИРМОН ТЎЛИБ ТЎКИЛДИ ДОН…
18 минг 41 гектар майдонда ғалла парваришлаган туманимиз деҳқонлари ўрим-йиғимига қизғин киришди. Бепоён далаларда "таъзим" қилиб турган бўлиқ бошоқлар қудратли техникалар ёрдамида саранжомланаяпти.
Жорий йил ғаллакорларимиз 48 минг 712 тонналик юксак хирмон яратишни кўзлашмоқда.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ФЕРМЕР АЁЛ

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:25, кўрилди: 57

ФЕРМЕР АЁЛ
Айша опа ғаллазорга туташ уватда битта бошоқнинг донларини бир-бир санаётган ишчисини бир зум кузатади. Кафтидаги донларни кўз-кўз қилаётган кишининг чеҳрасидаги илиқликдан кўнгли тўлганини сезиш қийин эмас.
Хўжалик раисининг қарашидаги саволни англаган ишчи деди:ФЕРМЕР АЁЛ
- Ҳар бошоқда ўртача 70-80 тадан дон бор. Бу мавсум 60 центнерни қоралайди-ёв.
- Агротехник тадбирларни меъёрида ўтказилганлигининг самараси бу, - деди мамнуният билан фермер. - Демак, режага нисбатан, 1 баробар кўп ҳосил оламиз. ўаллага ўроқ тушди. Омборларимиз донга тўлади.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:23, кўрилди: 61

* Рамазон ойида "Истиқбол" маънавий-маърифий тадбирлар масканида туман ҳокимлиги, ҳомий ташкилотлар ҳамкорлигида мустақиллигимиз асосчиси И.Каримов руҳи пок-лари ҳаққига ифторлик маросими ўтказилди. Рўзадорлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари жам бўлган тадбирда Биринчи Президентимиз хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:20, кўрилди: 47

Шу йил 21 июнь куни халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда дастлаб маҳаллий бюджетнинг 2017 йил биринчи чораги ижроси тўғрисидаги масала юзасидан молия бўлими мудири Б.Мамадалиев маърузаси тингланди.
Таъкидланганидек, туман маҳаллий бюджетининг даромад қисми 103,9 фоизга бажарилган. Аммо мавжуд манбаларнинг икки туридан 738,8 миллион сўм маблағ даромадга тушмаган. Бюджетдан ажратилган маблағлардан ташкилотлар фойдаланиши устидан назорат олиб борилганига қарамай, 26 ҳолатда 57,3 миллион сўмлик мақсадсиз, ортиқча харажат ва камомадга йўл қўйилган.

Йўналиш: Сиёсий