Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ТИНЧЛИК - БЕБАҲО НЕЪМАТ

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:00, кўрилди: 26

ТИНЧЛИК - БЕБАҲО НЕЪМАТ

Мамлакатимизда инсон ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқларини олий даражага кўтариш бош масала эканини эътироф этиш жоиз. Бахт-саодатимизнинг калити ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати тинч яшаш ҳуқуқи кафолатланган. Бўлимимизда мазкур тантанага бағишланган тадбирда ҳам ушбу масалага алоҳида тўхталиб ўтилди. Шу ўринда қайд этиб ўтиш жоизки, айни пайтда қўриқлаш бўлимимизда 52 та объектлар қўриқланиши баробарида ўтган 11 ой давомида битта ҳам ўғирликлар содир этилмади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"КОНСТИТУЦИЯ - БАХТИМИЗ ҚОМУСИ"

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 10:59, кўрилди: 34

"КОНСТИТУЦИЯ - БАХТИМИЗ ҚОМУСИ"

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабат тумандаги 82-умумтаълим мактабида "Конституция-бахтимиз қомуси" мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Унда мактабнинг 9, 10-синф ўқувчилари "Таништирув", "Сиёсий билимлар синови", "Адолат қарор топади" сингари бешта шарт бўйича беллашдилар. Тадбирга таклиф қилинган туман 2-сон ФҲДЁ бўлими ходимлари Н.Гулмуродова, Ш.Худойназарова, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ходими Л.Гулмуродова, "Адолат" СДП туман Кенгаши аъзолари Х.Ҳайитова, Г.Бобоевалар беллашувда ўқувчиларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини баҳолаб боришди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган беллашувда 10-синф ўқувчиларидан ташкил топган "Адолат" жамоаси 9-синфнинг "Турон" жамоасидан билимдонлиги ва зукколиги билан устун келишди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ИЛМЛИ ДЕҲҚОН ТЎҚИЛМЛИ ДЕҲҚОН ТЎҚ

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 10:57, кўрилди: 31

ИЛМЛИ ДЕҲҚОН ТЎҚ
элининг дастурхони тўкин


9 декабрь куни мамлакатимизда биринчи марта «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» нишонланди. Видеоселектор тарзида ўтказилган байрам тадбири юртбошимизнинг табрик маърузаси билан бошланди.ИЛМЛИ ДЕҲҚОН ТЎҚИЛМЛИ ДЕҲҚОН ТЎҚ
Таъкидланганидек, диёримиз замири олтинга тенг. Дастурхон тўкинлиги, халқ фаровонлиги шу ерга бўлган муносабатга боғлиқ. Мустақиллик йилларида фермерлик тизимига ўтиш орқали ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш, ички бозор сероблиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг харидоргир ва рақобатбардошлигига алоҳида эътибор қаратилаётир. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар бу борада ўз самарасини бераяпти. ИЛМЛИ ДЕҲҚОН ТЎҚИЛМЛИ ДЕҲҚОН ТЎҚАммо соҳадаги муаммолардан кўз юмиб бўлмаслиги бор гап. Маҳсулот етиштириш, жаҳон бозорида муносиб ўрин эгаллаш имкониятлари тўлиқ ишга солинмаган. Экинларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш, уруғчиликка эътибор талаб даражасида эмас.

Йўналиш: Сиёсий

 

КЕНГАШ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 10:53, кўрилди: 33

КЕНГАШ КОНФЕРЕНЦИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорида белгиланган вазифаларни ўз муддатида бажарилишини таъминлаш мақсади кўзланган туман Фермерлар кенгашининг конференцияси бўлиб ўтди.

Илғор томорқа эгалари, фермерлар, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этган анжуманда туман ҳокими С.Эргашев қарор мазмун моҳиятидан келиб чиқадиган вазифалар, 2018 йил ҳосили учун тайёргарлик ишларининг бориши юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. Кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича туман Фермерлар кенгашини Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши деб қайта ташкил этиш ҳамда низомини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги таклифни иштирокчилар бир овоздан маъқуллашди. Шунингдек, анжуманда қайта номланган кенгашнинг 33 кишидан иборат раёсат аъзолари тасдиқлаб олинди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 10:52, кўрилди: 34

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

* Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан «Неъматулло Шербобурлар даласи» фермер хўжалиги бошлиғи Неъматулло Ҳамзаев «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 10:51, кўрилди: 36

ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ
топширилди


Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги фармони билан таъсис этилган "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишони топшириш маросими 4 декабрь куни туман ҳокимлиги залида бўлиб ўтди.
Унда, турли соҳаларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга муносиб ҳиссасини қўшаётган 170 нафар тумандошларимиз ушбу кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Маросимда туман ҳокими С.Эргашев ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИЎзбекистон Республикаси Конституцияси жамиятимизда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИмустаҳкамлаш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада оширишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаб, туман Кенгаши депутатлари, фахрийлар, ёшлар ҳамда турли касб эгаларига эсдалик нишонларини тантанали равишда топширди.

Йўналиш: Сиёсий

 

"ЁШЛАР ТАРБИЯСИ - ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК МЕВАСИ"

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:17, кўрилди: 115

"ЁШЛАР ТАРБИЯСИ -
ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК
МЕВАСИ"
Туманимиздаги 82-умумтаълим мактабида "Ёшлар тарбияси- порлоқ келажак меваси" мавзусида маҳалла фаоллари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

КИТОБ ЎҚИЛМАЙДИГАН ОИЛА

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:16, кўрилди: 59

КИТОБ ЎҚИЛМАЙДИГАН
ОИЛА
фарзанди ким бўлади?
Мен бир оилани биламан. Бўш вақтларида доимий равишда телевизор кўришади. Оилавий киноларга қизиқишади. Ушбу хонадоннинг мен қатори 12 ёшга кирган ўғли бор. Мактабда кинода кўрган "жангари"лигини тарк этмайди. Ҳар куни ўзидан кичкина ёшдаги болаларга "кучи"ни кўрсатгани кўрсатган.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:15, кўрилди: 42

ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ
Гўзалкент МФЙда навбатдаги жамоатчилик кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Маҳалла фаоллари, таълим муассаса ходимлари, имом-хатиблар иштирокида ўтказилган йиғилишда ёшлар ўртасида эрта никоҳнинг олдини олиш, тўйларни ихчамлаштириб ўтказиш, кам таъминланган оилаларга кўмаклашиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ГУЛИСТОННИНГ БИР ХОНАДОНИ

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:15, кўрилди: 46

ГУЛИСТОННИНГ
БИР ХОНАДОНИ

Туман марказидан анча олисдаги Гулистон маҳалласида 2500 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилишади.
- Маҳалла аҳлининг яшаш шароити йилдан йил фаровон, - дейди Гулистон маҳалласи маслаҳатчиси Саноат Мустофоева. - Кимдир деҳқончиликни яна бошқаси чорвани, тадбиркорликни ортидан баланд-баланд иморатлар қуриб, замонавий машиналар олишяпти. Масалан, уста дурадгор Сайфиддин Рўзиев қўлидаги ҳунари билан эл оғзига тушган. ГУЛИСТОННИНГ БИР ХОНАДОНИҚишлоқдошларни, қолаверса қўшни маҳалладаги ҳар бир хонадонда у ясаган мебеллардан бор. Турмуш ўртоғи Рисолат Раҳмонова ҳам чевар-тикувчи. Чопон, кўрпа-кўрпача дейсизми барчасини кўнглингиздагидан зиёда тикиб, тайёрлайди. Қўни-қўшни, маҳалла-куйдаги келинларнинг аксариятини тахминидаги кўрпалар Рисолатхоннинг қўлидан ўтган десак адашмаймиз. ГУЛИСТОННИНГ БИР ХОНАДОНИ

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт