Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

БУГУНГИ ЁШ КИТОБХОН

Муаллиф: 013101 дан 14-03-2017, 18:00, кўрилди: 215

БУГУНГИ ЁШ КИТОБХОН
эртага жамият етакчисига айланади
"Ўзимдаги ҳамма яхши хислатлар учун китобдан миннатдорман", деган эди улуғ адиблардан бири. Зеро, китоб билан ошно қалб ҳаёт пиллапояларида дадил қадам ташлаб, ўз ўрни ва мавқеига эга, жамият учун муносиб инсон бўлади.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

МАРЖОНА БАНКОККА БОРАДИ

Муаллиф: 013101 дан 14-03-2017, 17:54, кўрилди: 257

МАРЖОНА БАНКОККА БОРАДИ
Шу йил 18-24 май кунлари Тайланднинг Банкок шаҳрида ўтказилиши мўлжалланган Осиё чемпионатига пастдарғомлик Маржона Баратова ҳам боришини эшитганлар ҳозирдан башорат қилишмоқда. "У албатта ғалаба қозонади". Бундай ишончни яқинларига, мураббийларига Маржона ўзининг қатор ютуқлари, ҳар бир мусобақага пухта тайёргарлиги билан берган десак, янглишмаймиз.

Йўналиш: Спорт

 

ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛОВ

Муаллиф: 013101 дан 14-03-2017, 17:53, кўрилди: 165

ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛОВ
"Фалончининг дўконига ўғри тушибди". Онда-сонда бўлсада шундай нохуш хабар қулоққа чалинади. Халқимизда "Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма", деган ибратли нақл бор. Айрим дўкондорлар ёки хонадон эгаларининг лоқайдлиги боис, юқорида айтилганидек, ўғирлик содир этилади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

РЎЗҒОРИ ОБОДНИНГ ЮРТИ ОБОД

Муаллиф: 013101 дан 14-03-2017, 17:52, кўрилди: 213

РЎЗҒОРИ ОБОДНИНГ ЮРТИ ОБОД
Халқ фаровонлиги учун фидойи инсон ҳамиша элда азиз. Ўз меҳнати билан маҳалла-куйда ҳурмат эътибор топган қўқонилик Муродулло Равшанов ана шундай таърифга лойиқ оилавий тадбиркорлардан. Яқинда ижодий сафаримиз давомида у киши билан суҳбатлашиб, асаларичилик сир-синоатлари билан танишдик.
- Асаларичилар авлодиданман, десам хато бўлмайди, - дейди у. - Тоғам ва бобом донғи кетган асаларичи бўлган. Уларнинг асалига ҳатто қўшни туманлардан ҳам харидорлар келиб турарди.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ТАОТГА ҲАРОМ НАРСА

Муаллиф: 013101 дан 14-03-2017, 17:51, кўрилди: 211

ТАОТГА ҲАРОМ НАРСА
эҳсон бўлмайди
Аллоҳ таоло инсонга кўп неъматларни берди. Бу неъматлар ичида энг буюкларидан бири соғлиқдир. Бугунги кунда инсонни ақлини оладиган, хотирасини заифлаштирадиган, турли касалликлар: асаб, ошқозон ўпка, нафас йўлини сиқувчи, фикр ва зеҳн ўткирлигини сусайтирувчи, жинсий заифликка сабаб бўлувчи, рак касаллиги, иродасизликни келтириб чиқарувчи шариатда гуноҳи кабирлардан саналган аср вабоси - гиёҳвандлик ва маст қилувчи нарсаларнинг зарарлари ҳаммамизга ойдек равшан. Аллоҳ таоло бу ҳақида барчамизни огоҳлантириб айтади: "...Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!" Гиёҳванд моддаларни истеъмол қиладиганлар ўзларини ҳалокатга ташлаш билан баробардирлар. Аллоҳ таоло "Ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз, албатта Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир". Гиёҳванд моддалрни сотаётганлар бир-бирини ўлдириш билан тенг.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

“ОММАВИЙ МАДАНИЯТ”

Муаллиф: 013101 дан 14-03-2017, 17:50, кўрилди: 184

“ОММАВИЙ МАДАНИЯТ”
"ҳадя"си фикрни қашшоқлаштиради
Ёшларимизнинг замонавий билимларни пухта эгаллаб, ўз касбининг устаси бўлишга интилиши жамият ривожига қўшилган муносиб ҳиссадир. Бу эса айни пайтда ёш авлод қалбини диний экстремизм, гиёҳвандлик, терроризм каби салбий кучлар таъсиридан асраш, улар юрагига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини сингдиришдек, катта вазифаларни юклайди. Айниқса, "Оммавий маданият"нинг ҳар хил кўринишлари юрт келажагига салбий таъсир кўрсатиш хавфидан юртимиз ворисларини доимий огоҳлантириш зарур. Шу ўринда савол туғилади: "Оммавий маданият" нима? Аслида бу ғарбона "эркинлик", "тенглик" деб қаралаётган тушунча миллий ўзликни йўқотишдан бошқа нарса эмас. Ёш авлоднинг ҳаёт, борлиқ, маданият ва санъатга бўлган қарашларини ўзгартириб, дунёқараш ва туйғуларининг қашшоқлашувига олиб келиш демакдир.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ИНТЕРНЕТДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ

Муаллиф: 013101 дан 14-03-2017, 17:50, кўрилди: 233

ИНТЕРНЕТДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ
ҳам маданият белгиси
Интернет орқали ҳар хил диний экстремистик оқимлар, террористик гуруҳлар ёшларни жамият ривожига хавф соладиган хатарларга чорлаш орқали ўзларининг ғаразли ниятларини амалга оширишга интилаётгани сир эмас. Шу боис, жамоат ташкилотлари, таълим муассасаларида бу борада ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

НОҲАҚ ИШДАН БЎШАТИЛГАН

Муаллиф: 013101 дан 14-03-2017, 17:49, кўрилди: 131

НОҲАҚ ИШДАН БЎШАТИЛГАН
фуқаронинг ҳуқуқи тикланди
Ўқитувчига зиёли, деб нисбат берилади. Бу касб эгалари "оқ билан қора"ни яхши ажрата оладиган инсонлар. Лекин айрим мактаб директорларининг ҳуқуқий саводхонлиги пастлигидан ажабланасан киши.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТАФАККУРНИНГ СИНМАС ҚАНОТИ

Муаллиф: 013101 дан 14-03-2017, 17:48, кўрилди: 205

ТАФАККУРНИНГ СИНМАС ҚАНОТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги Фармойишида ҳар бир зиёлининг дилидаги фикр баён этилган. Чунки, сўнгги вақтларда китобга эътибор анча сусайиб қолган эди. Буни китоб ўқиш ўрнига бўш вақтларини телевизорда сериаллар томоша қилишга, телефон ва компьютерларда турли ўйинлар билан машғул ёшлар мисолида кўришимиз мумкин. Шу ўринда ҳашаматли уйлар қуриб, қўша-қўша машина олган, аммо умрида бирорта китоб харид қилмаган баъзи юртдошларимизни ҳам айтиб ўтишимиз жоиз. Хоҳласа, битта китоб дўконини сотиб олишга қурби етадиганлар кўп. Бироқ, бир дона китобга пул сарфлашга оғринадиганлар ҳам оз эмас.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ОИЛАДА ТУРМУШ ТАРЗИ

Муаллиф: 013101 дан 14-03-2017, 17:47, кўрилди: 173

ОИЛАДА ТУРМУШ ТАРЗИ
"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" муносабати билан Буюк Турон маҳалласида "Ои¬ла¬даги турмуш тарзининг бола туғилишига таъсири" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат давомида акушер-гинеколог М.Навбатова репродуктив саломатлик, оилада соғ¬лом муҳитни яратиш юзасидан ўз фикрларини ўртоқлашди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт