Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:27, кўрилди: 48

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ
* 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан 2009-2012 йилларда туғилган болалар ўртасида Самарқанд шаҳар 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт гимнастикасининг очиқ биринчилиги ўтказилди. Унда туманимизнинг 54-мактаб ўқувчилари ака-ука Шунқор ва Ҳожиакбар Мардоновлар 1-ўринни эгаллашди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ҚАТОРТЕРАКЛИК ФЕРМЕР

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:26, кўрилди: 45

ҚАТОРТЕРАКЛИК ФЕРМЕР
ерида барака унаяпти
Президентимизнинг 2017 йил 9 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 10 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ортиши, ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш, тармоқларни кенгайтириш эвазига даромадни кўпайтириш имкониятларини ошириши билан аҳамиятли.ҚАТОРТЕРАКЛИК ФЕРМЕР
Қатортерак маҳалласилик Фарҳод Юсупов "Эски анҳор водийси" фермер хўжалигини бошқараётганига эндигина бир йил бўлди. Ёш фермер ихтиёридаги ернинг 25 гектарига ғалла, 20 гектарига чигит экиб парваришлади. Мавсумда ғалланинг ҳар гектаридан 50-55 центнердан сара дон йиғиштириб олди. Агротехник тадбирлар асосида паваришланган "Бухоро-102" навли ғўзадан эса ҳосилдорлик 40-45 центнерга етди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТАФАККУРИ УЛҒАЙГАН ЁШЛАР

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 10:07, кўрилди: 315

ТАФАККУРИ УЛҒАЙГАН ЁШЛАР
ёхуд китобнинг мураббийлиги
Китоб тўғрисида кўп яхши фикрларни айтиш мумкин. Унинг эзгуликка чорловчи, билимли бўлишда, ҳаётда ўз ўрнини топишда мураббий эканлигини барча билади. Бунга мисол сифатида узоққа бормай, бугунги ўқувчи ва талабаларимиз ҳаётида китоб билан боғлиқ фикрларини тингласак:
Ҳилола НУЪМОНОВА: ТАФАККУРИ УЛҒАЙГАН ЁШЛАР
- Синфимизда Анвар исмли ўқувчимиз умуман дарс тайёрламас, китоб ўқимайдиган одобсиз бола эди. Бобосининг маслаҳати, уйдаги мўъжазгина кутубхонаси ҳамда ўқитувчининг рағбати уни яхши томонга ўзгартирди. Натижада, Анвар "Кимнинг ўқиган китоби кўп" танловида биринчи ўринни олиб, мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Фикримча, ҳар бир кишининг китобга меҳрини ошириш учун аввало, ота-она, ўқитувчилар, қолваерса, жамоат билан ҳаракат қилишга боғлиқ экан.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

БОҒЧА ОПА НЕГА КЎП ПУЛ ЙИҒАДИ?

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 10:05, кўрилди: 1104

БОҒЧА ОПА НЕГА КЎП ПУЛ ЙИҒАДИ?
Бола азиз, уни албатта, яхши тарбия олишини, бировдан кам бўлмаслигини ҳар бир ота-она истайди. Яқинда бир киши боғчада кўп пул йиғилаётгани ҳақида нолиб гапирди.
"Ойига 135 минг сўм бадал пули бераман. Бундан ташқари, ой давомида «йиға-йиғ»лар кўп. Сентябрь ойи эди, менга болангиз шуғулланиши учун мана буларни олиб келинг деб, кичик бир қоғозчада рўйхатни узатди. Қарасам, қалам, қоғоз, чизғич ва ҳоказо…2 та иш журнали ҳам бор. Хўп, дедиму, жами 150 минг сўмга яқин нарсаларни олиб келдим. Фарзандимдан сўрасам, ҳар замонда улардан фойдаланар экан. Бироз вақт ўтгач, театр келармиш, унга 3 минг сўм, яна қанақадир фондга 3 минг сўм, кейин нуфузли комиссия ташрифи боис биттадан ўйинчоқ, бир кун ўтар-утмас гултувак... Булар ҳам майли, телевизорни созлаш учун 50 минг сўраганига қандай чидаш мумкин? Бир гуруҳда 20 нафардан ортиқ болалар бўлса, қолганини ўзингиз ҳисоблайверинг… Яна, "1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га совға олиб келмасаларинг хафа бўламан, депти".

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

БОЛАНИНГ ҲАРОРАТИ КЎТАРИЛСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 10:04, кўрилди: 71

БОЛАНИНГ ҲАРОРАТИ КЎТАРИЛСА
НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Иситма - мустақил касаллик эмас, касалликнинг белгиси. Ҳарорат дори билан туширилаётганда касалликнинг ташқи белгиси йўқ қилинади, лекин у даволанмайди.
Ҳарорат ҳар бир инсонда бўлади ва у меъёрда айнан 36,6 даражада бўлиши шарт эмас. Бу ўртача кўрсаткич ҳисобланади, чунки соғлом одамда у 36,1 дан то 37,2 даражагача бўлиши ва ҳатто кун давомида ўзгариши мумкин. Масалан, овқатлангандан сўнг ёки жисмоний ҳаракатлардан кейин ҳарорат кўтарилиши ҳеч гап эмас.
"Боланинг иссиғи чиқди", деганда тана ҳароратининг 37,2 даражадан юқорилаши назарда тутилади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 10:03, кўрилди: 66

ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ
муваффақиятли ўтказиляпти
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича давлатимиз раҳбарининг кўплаб фармон ва қарорлари қабул қилинди. Тиббий хизмат самарадорлигини янада ошириш борасидаги устувор йўналиш ва вазифалар белгилаб берилган мазкур ҳужжатлар соҳани янгиланиш, ривожлантириш жараёнига олиб чиқди. Бу ислоҳотлар замирида энг аввало, халқ манфаати ётганини эътироф этиш жоиз.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида, беморларга кўрсатилаётган хизмат ва улар учун яратилган шароитлар ҳам шу фикрлар тасдиғи эканидан далолат. Бўлимга бир-икки кун аввал дард билан келган кишилар қисқа вақтда шифо топган. Уларнинг кўзларида қувонч, қалбларида миннатдорлик, мамнунлик ҳисси намоён.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"МЕН СИЗДАН ШИФО ТОПДИМ"

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 10:01, кўрилди: 107

"МЕН СИЗДАН ШИФО ТОПДИМ"
дейишади бу маскандан қайтаётганлар
- Қўли эм шифокорлар бахтимизга ҳамиша бор бўлишсин, - дейди Гўзалкент маҳалласилик Хуршид Муродов. - Бундан 14 кун аввал ноқулай ҳаракатим боис, оёғимнинг катта-болдир суяги синди. Бундай оғриқни бошидан кечирганлар жуда яхши билишади. Худога шукур, тегишли муолажалардан сўнг анча соғайиб қолдим. Касалхонада беморлар учун яратилган шарт-шароитлар яхши. Дўхтирларнинг муомаласи ҳам дардга дармон эканини шу ерда билдим."МЕН СИЗДАН ШИФО ТОПДИМ"
Дарвоқе, туман тиббиёт бирлашмаси травматология бўлимининг бош врачи Ҳусан Сатторов таъкидлаганидек, "дард билан олишиб келганлар даво топиб миннатдор қайтишади" бу ердан. 25 ўринга мўлжалланган бу шифо масканида куйиш, ит тишлаши ва бошқа ҳодисалар туфайли тан жароҳати олганлар ҳамда суяк касаллиги билан оғриган беморлар даволанади. Улар учун бўлимда барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Касаллар уч маҳал парҳез таом, 80 фоиз бепул дори-дармонлар билан таъминланяпти. Ит тишлаши оқибатида жароҳатланганлар эмланади ва 10 кун давомида керакли муолажаларни олишади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТУРМУШ ҚУРИШ ЁШИ

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 09:59, кўрилди: 79

ТУРМУШ ҚУРИШ ЁШИ
оила мустаҳкамлигига таъсир этувчи
асосий омил
- Икки ойдан сўнг келиним 17 ёшга киради. Никоҳдан ўтиш учун ФҲДЁга келганди. Қиз ҳали 16 ёшга тўлмаган дея, қайтаришибди. Икки ой ичида нима ҳам ўзгариб қоларди? Бир иложини қилиб беринг. Тўйга яқин қолганди, - деди бўлимимизга ташриф буюрган онахон.
Аёлга узоқ тушунтириш ишлари олиб бордик. Унга 2013 йил 1 майда "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуннинг амалга киритилиши билан никоҳ муносабатларига киришишда қонунда назарда тутилган никоҳ ёшига амал қилмаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида ҳам айтилди, аммо фойдаси бўлмади. У биздан норози бўлиб, хонадан чиқиб кетди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

СОҒЛОМ ТУРМУШ

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 09:57, кўрилди: 60

СОҒЛОМ ТУРМУШ

тараққиёт омили
Паст Дарғом педагогика ва спорт коллежида ўтказилган маънавий-маърифат тадбир ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга бағишланди. Унда туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Маънавият тарғиботи туман бўлимлари, махсус ҳисобдан чиқарилган 11 нафар фуқаро, уларнинг фарзандлари, қариндошлари, ўртоқлари ва маҳаллаларнинг диний-маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этди.
"Ички ишлар идоралари махсус ҳисобидан чиқарилган фуқаролар ва уларнинг оила-аъзолари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда уларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳар томонлама ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги йиғилиш баёнининг 7-банди ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ўтказилган тадбирда, вилоят маданият бўлими масъул ходими Анвар Шарипов, Маънавият тарғиботи туман бўлими бошлиғи Фурқат Яхшиевлар сўзга чиқди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Нотариуслар фаолияти бўйича саволингиз борми?

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 09:56, кўрилди: 59

Нотариуслар фаолияти бўйича саволингиз борми?

Нотариус бўлиш учун қандай талаблар қўйилади? Амалда нотариус бўлиб ишлаб турган мутахассислар фаолияти мониторинг қилиниб, баҳолаб бориладими?

Озодбек ЭРГАШЕВ,
Ш.Рашидов МФЙ.
"Нотариат тўғрисида"ги Қонунга асосан йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга, шу жумладан, нотариал идорада камида икки йил муддатли стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин.Нотариуслар фаолияти бўйича саволингиз борми?
Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарликни амалга оширувчи ва ушбу фаолиятни назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш муддати бир йилни ташкил этади.

Йўналиш: Сиёсий