» » БЕЛЛАШУВ Севинч учун сабоқ бўлди

ЯНГИЛИКЛАР / СПОРТ

БЕЛЛАШУВ Севинч учун сабоқ бўлди

Маълумки, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан буюк шоир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида "Навоий ворислари" кўрик-танлови намунали ўтказилган эди.
Мазкур танловнинг туман, вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган 1-сонли ИДУМИ ўқувчиси Севинч Юсупова республика босқичида ҳам намунали қатнашишга муваффақ бўлди.
- Танловда 14 та вилоят ёшлари ичида мен ҳам борлигимдан фахрландим, - деди С.Юсупова. - Буюк мутафаккир ҳаёти ва ижоди, айниқса, ғазаллари юзасидан кўпроқ ўқиб-ўрганишим зарурлигини англадим. Беллашувда ҳакамлик қилган навоийшунос олим, профессор Олимжон Давлатов ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат университети олималари танлов давомида шоир ижодининг ҳали биз билмаган қирралари хусусида маълумотлар бериб боришди. Беллашув мен учун сабоқ мактаби бўлди.
Кўрик-танлов якунида иштирокчилар партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Феруза ХУШБАҚОВА,
1-сонли ИДУМИ ўқитувчиси.

скачать dle 11.3
Калит сўз Кўрик-танлов

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56