» » СИЁСИЙ ЎҚУВЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЯНГИЛИКЛАР

СИЁСИЙ ЎҚУВЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон "Адолат" СДП туман Кенгаши ташаббуси билан "Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш - демократик жамият пойдевори" лойиҳаси доирасида Қатортерак маҳалласида сиёсий ўқув ташкил этилди. Ўқув "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" давлат дастури ҳамда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этилган Мурожаатномада кўрсатилган ғоя ва фикрларнинг мазмун-моҳияти асосида ўтказилди. Шу билан биргаликда, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.
- Семинарлар аҳоли сиёсий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этади,- деди Қатортерак МФЙ раиси О.Қудратова. - Ҳуқуқий саводхон киши албатта, ўз фикрини очиқ-ойдин айта олади.
Сиёсий ўқувлар жараёни қизғин баҳс-мунозараларга бой тарз-да ўтди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан аниқ жавоблар берилди.

Хонбуви ҲАЙИТОВА,
"Адолат" СДП туман кенгаши раиси.


скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56