» » ЮТУҚ ВА КАМЧИЛИКЛАР муҳокама қилинди

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

ЮТУҚ ВА КАМЧИЛИКЛАР муҳокама қилинди

                       ЮТУҚ ВА КАМЧИЛИКЛАР
                          муҳокама қилинди

81-умумтаълим мактабидаги ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарларининг навбатдаги семинар йиғилишида таълим сифати ва самарадорлигига эришиш, меъёрий ҳужжатлар юритилиши, фан уюшмалари фаолиятини баҳолаб бориш юзасидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, семинар давомида фанлардан очиқ дарслар ташкил этилди. Жумладан, тарих фани ўқитувчилари М.Усмонова, Х.Мардоновлар раҳбарлигидаги Биринчи Президентимиз И.Каримов хотирасига бағишланган "Мустақил давлатимиз асосчиси", тажрибали педагоглар З.Ботирова ва Т.Зиётова, М.Саидовалар ташаббуси билан ташкил этилган "Биз озод юрт фарзандларимиз", "Навоий бобомиз - сўнмас қуёшимиз", "Кимё алифбоси" номли давра суҳбати ва тарбиявий соатларни қатнашчилар муносиб баҳолашди.
Тадбир сўнггида "Таълим муассасасида методик ишларга раҳбарлик ва методик хизмат узлуксизлигини таъминлаш", "2017-2018 ўқув йилининг биринчи ярим йиллик якуни бўйича ўтказилган таълим сифати мониторинги натижалари тўғрисида" ги слайдлар орқали ўқув-тарбия ишлари бўйича раҳбарлар ўринбосарлари ўз таълим муассасаларининг туман миқёсидаги ўрни ҳамда салоҳияти юзасидан тегишли маълумотларга эга бўлиш билан бирга, ютуқ ва камчиликлари бўйича хулосалар чиқариб олишди.
Зафар МАРДОНОВ,
таълим сифати мониторинги бўлими раҳбари.
скачать dle 11.3
Калит сўз муҳокама

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56