» » ТУМАН ҲУДУДИДАГИ ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА УЛАРГА ТИРКАМАЛАРНИ МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА

ЯНГИЛИКЛАР

ТУМАН ҲУДУДИДАГИ ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА УЛАРГА ТИРКАМАЛАРНИ МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси "Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил 1-2-сон) ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси. 1993, 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосланиб ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахс¬ларга тегишли автомототранспорт ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек, ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда.
3. Мазкур қарорнинг 2-банди "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
Биринчи марта - 1 мартдан 30 июнгача;
Иккинчи марта - 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августгача ўтказилиши инобатга олинсин.
4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби, техник кўрикни ўтказиш жадвали тасдиқлансин.
5. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга "JV MAN AUTO Uzbekiston" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг техник кўрик ўтказиш учун зарур ва шароитларга мавжудлигини инобатга олиб, уларга тегишли бўлган автобус, ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларнинг тиркамаларини қўшма корхонанинг сервис ва диллерлик марказида, бошқа турдаги тарнспорт воситаларини "Самарқанд Автотеххизмат" ОАЖга қарашли тумандаги "Агротехсервис" МТПда техник кўрикдан ўтказилиши тавсия этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори 3-банд талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.
7. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 11 февралдаги 362-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Хамзаев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими:С.ЭРГАШЕВ.
2018 йил 15 январь.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56