» » Ноқонуний савдо аниқланди

ЯНГИЛИКЛАР / ИҚТИСОДИЙ

Ноқонуний савдо аниқланди

   Давлатимизнинг солиқ сиёсатидаги ислоҳотлари, имтиёзу амалий ёрдамларига қарамасдан, айрим "тадбиркорлар" ҳали-ҳамон ўз мажбуриятларига панжа ортида қарашмоқда.
Хусусан, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти туман бўлими томонидан Қатортерак маҳалласида жойлашган савдо дўконларини ўрганиш жараёнида "Дилфуза лаззат" корхонасига қарашли омухта ем сотиш шохобчасида терминал, касса аппарати йўқлиги ҳамда сотилаётган маҳсулот кирим-чиқим фактуралари расмийлаштирилмагани аниқланди. Мазкур ноқонуний савдо нуқтаси туман солиқ идорасига ҳавола қилинди.
  Эслатиб ўтиш лозимки, терминал ва касса аппаратларидан фойдаланмаслик, энг кам иш ҳақининг 30 баробаридан 50 баробаригача жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида яна такрорланса, ЭКИҲнинг 70-100 баробаригача жаримага солинади.

Туман ИҲҲҚ жамияти.
скачать dle 11.3
Калит сўз Noqonuniy savdo

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56