» » Газетада чоп этилди, аммо…

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

Газетада чоп этилди, аммо…

  "Паст Дарғом ҳақиқати"нинг шу йил 19 февраль сонида "Мактаб раҳбарлари журнал "тўлдиришибди" сарлавҳали мақолада 121-умумий ўрта таълим мактабида айрим фан ўқитувчиларининг синф журналини тўлдиришдаги камчиликлари, ўқувчилар билими юзаки баҳоланаётгани танқидий таҳлил қилинганди.
Туман ХТБ (мудири Д.Маматқулов) томонидан ушбу мақолага ҳеч қандай муносабат билдирилмади. Бундай "жимжитлик"дан мутасаддилар газета ўқишмаса керак, деган хулосага бориш керакми?
***
"Коллежда таълим-тарбия қандай?" мақоласида ҳам "тил"га олинган таълим муассасалари раҳбарлари негадир "индашмади". Вилоят ўрта-махсус таълим бошқармасидан бунинг сабабини сўраш эса "уйдагини кўчага чиқариш" эканидан андиша қилинмоқда.
***
"Ободончилик "оқсаган" жойда барака бўлмайди" мақоласи 1 март куни газетада чоп этилди. "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг тегишли ҳудудларга масъуллари ҳам танқидга муносабат билдиришни эп билишмади.
***
1 март куни газетада берилган "Иш ўринлари бўш…ми?" мақоласида айрим иш излаётган фуқароларнинг ўринли эътирози таҳлил қилинган. Туман бандликка кўмаклашиш маркази фуқароларнинг бу эътирози тўғри ёки нотўғри эканлигига ойдинлик киритмади.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56