» » Сой қирғоғи ахлатхонами?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Сой қирғоғи ахлатхонами?

    Барча маҳаллалар қошида турли соҳалар бўйича жамоатчилик комиссиялари мавжуд. Мазкур комиссиялар фаолияти қай даражадалигини иш жараёнлари кўрсатади. Ўлкамизга баҳор ўз сепини ёйган шу кезларда ҳамма жойда ободончилик ишларига қизғин киришилган. Хўш, маҳалла қошидаги айни шу масалага масъул бўлган комиссия иши кўзга ташланаяптими? Очиғи, аксарият ҳудудларда ободончилик масалаларига масъуллар номигагина таркибга киритилганлиги маълум бўлмоқда. Оқсоқол бу ишда ўзига муносиб инсонларни танлаган жойда вазифалар кўнгилдагидек адо этилиб, дов-дарахтларга шакл бериш, ариқ-зовурларни тозалаш, томорқаларга экин экишга киришилган.
     

Аммо Темирйўл маҳалласи (оқсоқоли Мурод Эркаев)да бунинг акси, десак адашмаймиз. Маҳалланинг Шарқ тонги кўчасидан ўтган сой бугунги кунда ахлатхонага айланиб қолаётганидан наҳотки, ҳеч ким хавотирда эмас? Сой устидаги кўприкнинг бир тарафида сув чиқариш насоси. Бошқа томонида эса ахлат уюмлари кундан кун кўпайиб бормоқда. Аввалига шу атрофда яшаётганлар челаклаб ташлаган чиқиндилар устига яна кимлардир машиналаб ахлат ағдариб кетаётгани нега ҳеч кимни ташвишлантирмаяпти? Оқсоқол бошчилигидаги ободончилик комиссияси аъзолари бундай ҳолатдан бехабарми? Туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари бу масалага ойдинлик киритади, деган умиддамиз.
скачать dle 11.3
Калит сўз Ахлатхоналар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56