» » Пора бериш коррупцияга "йўл" очиш

ЯНГИЛИКЛАР / ИҚТИСОДИЙ

Пора бериш коррупцияга "йўл" очиш

     Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни ва уни амалга ошириш чора-тадбирларига оид давлатимиз раҳбарининг қарорида ҳам жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик долзарб масала эканлиги, бу борада масъул идоралар белгиланган бўлса-да, ҳар бир фуқаро ўзида масъулият сезса, бу борадаги муаммолар тез ечимини топиши алоҳида таъкидлаб ўтилган.
   Аммо мажбурий ижро бўлими ходимлари томонидан Чимбой маҳалласилик Отабек Улуғовнинг хонадонида ноқонуний электр энергиясидан фойдаланганлик ҳолати ўрганилганда, бу фуқаронинг қонун олдидаги масъулияти ҳали "уйғонмаганлиги" аниқланди. У бирор бир ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, хонадонига ҳисоблагичдан ташқари электр энергиясига ноқонуний тарзда уланиб, фойдаланиб келган. Ҳисоб-китоб даврида 4 787 118 сўм қарздорлик ва ўзбошимчалик билан фойдалангани учун 647 395 сўм миқдорида электр корхонаси манфаатига зарар етказилгани аниқланган. Икки оёғи "бир этик"ка тиқилиб қолган О.Улуғов бу борада текшириш ишларини олиб бораётган МИБ туман бўлими тезкор шўъба катта инспектори З.Султоновга бу ишни "ёпиш" учун бир мил¬лион сўм пора беришни таклиф этади. Инспектор эса бу ҳақда бўлим бошлиғи номига билдирги беради. Ушбу ҳолат юзасидан МИБ тезкор ходимлари билан ўтказилган тадбирда О.Улуғов, З.Султоновга пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далил билан ушланди.
     Қонунбузарликка йўл қўйган ҳар бир шахс қонун олдида жавоб бериши шарт. О.Улуғовга ҳам тегишли жазо тайинланиб, ашёвий далил сифатида олинган бир миллион сўм пул давлат эгалигига ўтказилди.
     Худди шу ҳолатни зоминлик фуқаро Ҳасан Назаров "фаолияти"да ҳам кузатиш мумкин. Бу фуқаро назорат қилинмайдиган даромад олиш мақсадида белгиланган давлат рўйхатидан ўтмасдан, чорва моллари учун озуқа бўладиган беда ва сомон тойларини фуқаролардан сотиб олиш ва сотиш фаолияти билан шуғулланган. У таниши Р.Султонов билан унинг бошқарувидаги "Зил-130" автомашина юкхонасига 370 той бедани жойлаб, мулкий наф кўриш мақсади билан Тойлоқ тумани "Сомон бозори"га келади ва у ерда пастдарғомлик фуқарога ҳар бир тойини 17 500 сўмдан пуллайди ва уйигача олиб келиб қўйишга келишади. Йўлда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилганда, машина бошқарувчиси Р.Султоновнинг вақтинчалик ҳайдовчилик гувоҳномаси муддати ўтганлиги, МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги аниқланиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилади. Шунда икки фуқаро машинани майдончадан чиқариб юборишларини сўраб, эвазига 100 000 сўм пул беришни таклиф этади. ЙПХ ходимлари бу ҳақда билдирги беришгач, тезкор тадбирлар ўтказилиб, Ҳ.Назаров бу пулни пора сифатида бераётганда, далилий аёш сифатида ҳужжатлаштирилди. Қонунбузарга қилмишига яраша жазо тайинланди.

Азизжон САФАРОВ,
жиноят ишлари
бўйича туман суди раиси.

скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56