» » Ободончилик "оқсаган" жойда барака бўлмайди

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Ободончилик "оқсаган" жойда барака бўлмайди

   Ҳар бир хонадон, гўзарлар, ташкилот ва муассасаларда ободонлаштириш, ер участкаларини экинга ҳозирлаш, ариқ-зовурларни тозалаш юзасидан ҳокимлик томонидан топшириқлар берилганига бир ойдан ошди. Ўтган вақт мобайнида бу борада қандай ўзгаришлар бўлди?
Тўғри, рўзғорига барака хоҳлаганлар томорқасида ризқ яратишни кўзлаб, об-ҳавонинг қулай кунларидан унумли фойдаланаяпти. Лекин боқиманда, ўзгалар эътиборини кутаётганлар ҳам бор. Шу боис, маҳалла раислари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига томорқа хўжалигидан даромад олиш тўкинликнинг асосий манбаи эканлигини тушунтириш, тарғибот ишларини йўлга қўйиш вазифаси юклатилганди. Ҳар шанба куни ана шу ишларга масъуллар билан биргаликда турли йўналишлар бўйича ҳақиқий аҳвол ўрганилмоқда.
   Чортут - Ўрта Чархин йўналишида ўрганишлар белгиланган вазифаларга шу муносабатдан ҳеч ким қониқмаслиги тайин. Очиғи, нафақат боқиманда фуқаролар, аксарият маҳалла оқсоқоллари ҳам зиммаларидаги масъулиятни "унутишган" кўринади. Чортут (раиси Али ўуломов) маҳалласига темирйўлдан ўтган кўприк устидан ён-атрофдаги хонадонлар кафтдек кўринади. Йўлнинг икки тарафидаги чиқиндиларни тозалаш ҳеч кимнинг хаёлига келмаган. Хонадонларда дарахтларга шакл бериш, томорқаларни экинга ҳозирлаш ишларига уннаётган бирор киши кўринмади. Ҳатто, ҳудуддаги қабристон ҳам хас-хашаклардан тозаланмаган.
   Кўчаларнинг икки тарафидаги ариқлар "йўқ" бўлиб кетиш даражасига келган ҳолатни Туркман (раиси Икром Умаров) маҳалласидагилар илғаши учун ҳали "уйғонмаган" экан. Ҳудуддаги қайсидир тадбиркорга тегишли "Хўжалик моллари" дўкони ёнидаги бетон устидан кўкарган ёнтоқ, ажриқ қолдиқлар неча йиллардан буён тозаланмаган. Ачинарлиси, "эгаси йўқ" деган баҳоналар билан йўл четидаги 2-3 та уй хароба аҳволда. 37-мактабнинг эски биноси орқасига ҳар хил дарахтлар пала-партиш экилган. Замонавий бунёд этилган муассаса биноси ёнидаги пешайвонча, қаровулхона ортида ободонлаштириш ишлари йўлга қўйилмаган. Мактабга рўпара "Элнур Жонибек" фермер хўжалигига ёндош ариқ чиқиндихонага айланиш арафасида. Маҳалланинг "Бурчак" қишлоғига кириш йўлида ҳам яна бир ахлатхона пайдо бўлган

   Имомжон қадимий ёдгорлиги" (раиси ўиёс Турсунов) маҳалласининг асосий кўчасига ҳар бир хонадондан гунг, тош чиқариб ташланганича йиллаб йиғиштириб қўйиш ҳеч кимнинг хаёлига келмаган. Ҳудуддаги бу аҳвол бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай, ўзгаришсиз қолмоқда. Йўлга ёндош "эгасиз" уйларга ҳанузгача эга топилмаган. Ариқлар қазилиш ўрнига чиқиндилар билан тўлаётир. Пахса деворлар нураб бўлган, ўнгу сўлдаги фуқаролар хонадонлари ободонлаштирилмаган, чиқиндилар чиқарилмаган ҳолатлар Маданий юриш (раиси Орзиқул Ҳусанов), Шомбулоқ (раиси Эсон Холиқов), Қўшчинор (раиси Гулнора Ашурова) маҳаллаларида ҳам кузатилди.    Давлатимиз раҳбари шу йил 22 февраль куни солиқ концепциясининг амалга оширилиши ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш масалалари тўғрисида ўтказилган селектор йиғилишида таъкидлаганидек, томорқа - ризқ-рўз, қўшимча даромад, бандлик, арзончиликни таъминлашнинг самарали йўли. Туманимизда ўз томорқасидан даромад топиб, орзу ниятларини ушалтираётган инсонлар кўп. Лекин ер участкасини қаровсиз ташлаб қўйган боқимандалар ҳам бор. Ободончилик бор жойда барака бўлишини ана шундай масъулиятсиз фуқароларга уқтириш эса биринчи галда оқсоқолнинг вазифаси эканлигини айримлар мисолида газетхонларга "таништириш"ни жоиз топдик.

ОТАШ.
скачать dle 11.3
Калит сўз Obodonchlik oqsagan mahallar

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56