» » Оила сарбони тадбирли бўлса…

ЯНГИЛИКЛАР / ИҚТИСОДИЙ

Оила сарбони тадбирли бўлса…

       Бу хонадонда яшовчиларнинг барчаси ўзи қадрлаган касби, севимли ишхонаси бор. Уй соҳибаси Лолахон Жўраева хотин-қизлар билан ишлаш ва маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича Гумбаз маҳалласи мутахассиси сифатида одамлар ташвишига шерик, дардига малҳам. Ўғли Элбек вилоят газ таъминоти идораси ходими, келини Мунира эса мактабда ўқитувчи. Шу боис, оила обод, рўзғори бут. 2 сотихлик иссиқхонада ташкил этилган лимонария, турли кўкатларнинг қиш фаслида яшиллик "кашф" этиб турганлиги, ҳовлига ўзгача файзиёблик, кўрк бахш этади. Бу тиниб-тинчимас опа етакчилигида оила аъзоларининг ҳам меҳнатга меҳри баландлигидан дарак.
      - Турмуш ўртоғим А.Нурматовнинг тадбиркорлиги, ишбилармонлиги туфайли ҳовлимизнинг 2 сотих ерига иссиқхона ташкил этган эдик, - дейди Л.Жўраева. - Ҳар йили лимондан 1 тоннадан зиёд ҳосил олаяпмиз. Бундан ташқари, яқинда яна бир иссиқхона ташкил этиб, унга кўкатлар, помидор, бодринг каби озиқ-овқат маҳсулотларини экдик. Даромад ёмон бўлмади. Аслида шифокорлар оиласимиз. Фарзандларим билан маслаҳатлашиб, Жума шаҳрида "Нев¬рология маркази"ни бунёд этишдек хайрли ишга бел боғлаганмиз. Албатта, бу эзгу ишлар ўзига яраша маблағ талаб этади. Шу боис, қуввати 40 тонналик музлаткич ҳам барпо этдик. Янги йил арафасида музлаткичда сақланган 20 тонна мева-чевалар харидоргир бўл¬ди. Айни пайтда унда картошка сақланаяпти.
Турмуш фаровонлиги ҳар кимнинг эзгу саъй-ҳаракатига боғлиқ. Хайрли ишларга қунт ва эътибор бўлса бас. Музлаткични кўздан кечирамиз. 20 тонна картошка маҳсулоти сифатини йўқотмаган ҳолда, гўёки тупроқдан эндигина ковлаб олингандек сақланаяпти.
      - Бу маҳсулотни улгуржи нархда килограмини 800 сўмдан харид қилган эдик, - дейди опа. - Ҳозир бозорда нархи 2500-3000 сўм.
Лолахон опага "Бунча ишга қандай улгурасиз?" дея берган саволимизга "Лойиҳачи ўзим, қурувчи ҳам, тузувчи ҳам, раҳбар ҳам ўзим, болаларим эса мени қўллаб қувватловчи ҳамфикрларим, асл кўмакчиларимдир", - деб жавоб берди. Чиндан ҳам, оила сарбони қалбидаги эзгулик карвонини улуғ йўлда олижаноб режалар амали сари интилишга чорлаётганига гувоҳ бўлдик.
Гулжаҳон МАРДОН
қизи.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56