» » «Муқаддас аёл» байрам тадбири нишонланди

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

«Муқаддас аёл» байрам тадбири нишонланди

     Баҳор ва аёл сўзлари гўё бир-бирига ҳамоҳанг. Шу боис ҳам бу гўзал фаслни келинчакка қиёслашади. Буни қарангки, баҳорнинг майин шаббодаси елган, олам яшилликка ошно бўлган бир пайтда энг азиз ва муқаддас айём - 8 Март - халқаро хотин-қизлар байрами кенг нишонланади.
     7 март куни ҳокимлик ташаббуси билан «Шомгул» базмгоҳида жамиятнинг турли жабҳаларида намунали меҳнат қилаётган хотин-қизлар иштирокида «Муқаддас аёл» деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Шунқор Худойбердиев табрик сўзи билан очиб берди. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Эркин Қайтаров, шунингдек, туман маданият уйи санъаткорлари ижросидаги дилтортар куй-қўшиқ, «Тараннум» гуруҳи ижросидаги жозибали рақслар тадбир иштирокчилари кўнглига кўтаринкилик бахш этди. Байрамга таклиф этилган фидойи хотин-қизлар ҳокимликнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
скачать dle 11.3
Калит сўз Байрамлар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56