» » Нима гаплар?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Нима гаплар?

Тўрттомликларни қийнаётган муаммолар
59-мактаб биносини реконструкция қилиш, ичимлик суви, симёғочларни алмаштириш, ички йўлларни таъмирлаш, ҳудуддаги Хўжа ва Янги қишлоқни боғловчи кўприкнинг ночор аҳволи хусусидаги ечимини топиш керак бўлган масалалар туман Кенгашининг депутати Э.Нормуродова билан учрашувда тўрттомликлар томонидан ўртага ташланди.
                                                                  Т.ОТАМУРОДОВ


Нодирабегим кўчасида
қандай ўзгаришлар бўлади?
Шу йил якунига қадар Жума шаҳри Нодирабегим кўчасидаги эски, таъмирталаб бинолар ўрнига замонавийлари қад ростлайди.Қарийб асрга тенглашиб қолган эски, кўримсиз давлат архиви, почта, телекоммуникация алоқа бўлимлари, туман ИИБ ЙҲХБ, 1-сон болалар боғчаси бинолари ўрнида замоновий кўркам иншоотлар қад ростлайди. Ана шулар қаторида давлат хизматлари маркази, "Оила"маркази, савдо-саноат ва тадбиркорлар палатаси ҳам шу ҳудудда қуриладиган биноларга кўчирилади. Айни пайтда қурилишлар учун дастлабки ишлар бошланди.

Ис газидан заҳарланди
Яқинда Тўқбой маҳалласилик эр-хотин бевақт ҳаётдан кўз юмишди. Бунинг сабаби нима?
- Иситиш печларидан фойдаланиш қоидаларига амал қилмаслик, ностандарт печлардан фойдаланиш оқибатида ёнғин чиқиши ёки ис газидан зарарланиш мумкинлиги ҳақида маҳаллаларда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, телевизор, телефонларимизда ҳам шу мавзуда тез-тез айтиляпти, хабарлар келаяпти. Аммо, минг афсуски, тўқбойлик эр-хотинлар худди шундай ностандарт иситиш печидан фойдаланиши натижасида ис газидан заҳарланиб, ҳаётдан кўз юмишган, - деди туман ЁҚКЖ ҳудудий бўлинмасининг катта йўриқчиси Ш.Сарибаев.
скачать dle 11.3
Калит сўз Янгиликлар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56