» » Бўш хонадон "оғринади", лекин…

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Бўш хонадон "оғринади", лекин…

  "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги Президент қарори асосида ўтган йил тумандаги 6 та массивда 205 та уй-жойлар қурилди. Уй-жой объектларининг 4 таси 2-3 қаватли, 2-3 хонали хонадонлардан иборат. Қолганлари 3 хонали 2 сотих ер майдонига эга бўлган уй-жойлар. Хўш, бугун фойдаланишга топширилган бу уйларнинг аксарияти нега бўш?
"Қобул Мирзо" ХИЧФ қурувчилари томонидан бунёд этилган Олти қаҳрамон маҳалласи ҳудудидаги 2 қаватли 2-3 хонали хонадонлар ўрганилганда 8 та оила янги уйларга кўчиб кирганлиги маълум бўлди.
- Қиш кунлари яшаш учун барча қулайликлар бор, десак нотўғри бўлади, - деди 4-хонадон соҳибаси Азиза Мизамова. - Газ, сув босими паст. Тез-тез электр энергиясида бўлаётган узилишлар туфайли иссиқлик таъминоти бўлмаяпти. Шунинг учун бўлса керак, қўшниларимизнинг кўпчилиги ҳали кўчиб келишмаган.
Қарама-қарши тарафдан "Матлуба Умида" МЧЖ қурувчилари қурган 16 хонадонли уй ҳанузгача бўш. Уй-жой учун биринчи бадални тўлаган 4-5 нафар фуқаролардан кўчиб келмаганликларининг сабабини сўрадик. Айтишларича канализация тармоқлари ҳали уланмаган. Ҳожатхона унитазлари ўрнатилмаган экан.
Гўзалкент маҳалласидаги 24 та намунали уй-жойларда истиқомат қилаётганлар яратилган шарт-шароитлардан мамнун. Фақат чиқиндихона ташкил этилмаганлиги обод гўшани ифлослантирмоқда. 9 та кўчиб келмаган. 11, 12 -уйларда хонодон эгаларининг яқинлари яшаётган экан.
    Ўтган йили энг кўп намунали, арзон уй-жойлар Қатортерак маҳалласида қурилди. Бугун бунёд этилган 43 та уйдан 18 тасида фуқаролар истиқомат қилишаяпти. ўафур Сафаров, Нодир Исмоиловлар номидаги уйлар эса ижарага қўйилган. "Нурбек Отабек М.О.С" ХИЧСФ, "Гўзалкент ихтисослаштирилган қурилиш" ХИТКК, "Феруза" МЧЖ, "Қобул Мирзо" ХИЧФ лари томонидан фойдаланишга топширилган бу уйлар нега бугунгача бўш турибди? Айрим хонадонларга сув, электр энергияси тармоқларга уланмаган. Табиий газ умуман йўқ.
- Хоналар нам, йўлаклар таъмири охиригача етмаган, кўчалар лой. Газ йўқ. Хоналарни иситиш имкониятимиз ҳам йўқ. Ҳатто, кўрпа-тўшакларимиз ҳам нам тортиб қолаяпти. Шу шароитда яшаб болаларни касалликка чалинтириб қўйиш ҳеч гап эмас, - деди хонадон соҳибаларидан бири.
   "Севгила сервис нур" МЧЖ, "Пирамида Голден Рич" қурувчилари томонидан қад ростлаган Эски Жума маҳалласида 48 тадан хонадонга мўлжалланган уйларга ҳам бугунгача 20 тача оила кўчиб кирган. Қолганлари эса йўқ. Бунинг сабабини 2-уйдаги айрим хонадон эгалари билан телефон орқали билишга уриниш эса ҳеч қандай натижа бермади.
Қизиғи, янги уйга кўчиб келганлар ёки ижарада турувчилар ҳақида ҳам ҳеч бир маҳалла раислари аниқ маълумотга эга эмас. Юқорида таъкидлаганимиздек, бўш уй "оғринади". Кексаларимизнинг донишмандона айтган бу гаплари замирида кўп маъно бор. Туманда уйга муҳтожлар кўп. Ўтган йили фойдаланишга топширилган 205 та намунали, арзон уй-жойларга кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фуқаролар кўчиб киришди, деган фикрдан йироқмиз. Чунки, ҳозирча ана шу уйларнинг 95 тасида янги оилалар истиқомат қилишаяпти холос. Бунинг сабаби эса бир томондан қурувчиларнинг объектларни рисоладагидек топширмагани бўлса, бошқа тарафдан уй-жойга муҳтож бўлмаганларнинг уй олганларида, деб хулоса чиқариш мумкин.
ОТАШ.
скачать dle 11.3
Калит сўз Bo`sh xonadon

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56