» » Иш ўринлари бўш…ми? Эътирозлар эса аксини Кўрсатмоқда

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Иш ўринлари бўш…ми? Эътирозлар эса аксини Кўрсатмоқда

   Газетанинг ўтган сонида "Ишга марҳамат!" сарлавҳасида таълим муассасаларида бир қанча фанлар бўйича ўқитувчиларга зарурат борлиги эълон қилинди. Бир неча кун ўтиб иш излаётган (исми-шарифини айтмади) фуқаролардан таҳририятга қўнғироқ бўлди. Савол битта. "Шу мактабга мурожаат қилдим. Бўш ўрин йўқлигини айтишди. Нега ёлғондакам эълон берасизлар?" Ишониб ишонмай, назорат тартибида иш ўринларини таклиф қилганлар (асосан мактаблар)га қўнғироқ қилиб вазиятга аниқлик киритишга ҳаракат қилди.
  Эълоннинг бошланишида 61-мактаб томонидан 3 та - она тили, кимё, математика фанларидан бўш иш ўринлари борлиги кўрсатилган. Мактаб директори билан телефон орқали боғланганимизда, у киши 2018 йил август ойида ҳақиқатан ҳам, 3 нафар ўқитувчига эҳтиёж борлигини, ҳозирда эса бу жойлар бандлиги, берилган маълумот эскилигини айтди.
Худди шунингдек, 75-мактабда 4 нафар ўқитувчига эҳтиёж борлиги кўрсатилган. Аслида эса, фақат 1 нафар инглиз тили фанидан ўқитувчи зарурлиги аниқланди. 58-мактабда ҳам 4 нафар ўқитувчи эмас, фақат психология фанидан бўш иш ўрни мавжудлигини айтишди. 27, 32, 35-мактаб директорлари ҳам берилган маълумотнинг бири тўғри, бири эса эскирганлигини айтишди.
   Хулоса шуки, туман бандликка кўмаклашиш маркази рўйхатни қайтадан ўрганиб чиқиб, бўш иш ўринларининг ҳақиқий ҳолати бўйича эълон берганларида эътирозларга ўрин қолмасди.
Таҳририят.
скачать dle 11.3
Калит сўз Bo`sh ish o`rni

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56