» » Фойдаланилмаётган томорқа ким очди савдосига қўйилади

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Фойдаланилмаётган томорқа ким очди савдосига қўйилади

  "Юртимиз бўйича 328 мингта хонадондаги 20 минг гектар томорқадан самарали фойдаланилмаяпти". Давлатимиз раҳбари шу йил 22 февраль куни видеоселектор йиғилишда бу гапни бежизга таъкидламади. Ўрганишлар шуни кўрсатаяптики, айрим маҳаллаларда 10-15 сотихлаб томорқа ер участкалари қаровсизликдан ташлаб қўйилган.
  Қатор йиллар давомида ҳатто, бешикдаги фарзандига ҳам ер участкаси олиб, фойдаланмаётганлар кўп қишлоқларда. "Нега катта йўл ёқасидаги бу томорқа қаровсиз?" деган саволга аксарият маҳалла раислари "Бу уйнинг эгаси йўқ" ёки "Кўчиб кетган" деб жавоб қайтарган ҳолатларга кўп бора дуч келинди. Жовул Қосим маҳалласидаги катта йўл бўйлаб ана шундай кўплаб хонадонлар мавжудлиги аниқланди. Уй-жой қурилгану томорқасига ишлов беришни унутган. Ёки 10-15 сотихлаб ер участкалари ҳудуд ободончилигига "соя" солиб турган ана шундай 10 та ер участкасига туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер ажратиш ва реализация қилиш масалалари билан доимий шуғулланувчи комиссиясининг шу йил 23 февралдаги хулосаси ҳокимликка тақдим этилди.


  Мазкур хулоса ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси"нинг 36-моддаси ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонуннинг 6-моддасига асосан С.Маллаев номли массив ҳудудидаги Жовул Қосим маҳалласилик Ҳасан Аслановнинг 6, Азиз Улуғовнинг 15, Мунира Исматуллаеванинг 15, Нодир Ҳайитовнинг 15, Нурбек Бўриевнинг 15, Рустам ўофуровнинг 12, Шодиёр Тўхтаевнинг 9, Алишер Исмоиловнинг 8, Шароф Абдуғаниевнинг 18, Сарвигул Хақбердиеванинг 20 сотих уй-жой ер участкалари ҳокимлик захирасига қайтарилиши ҳақида туман ҳокимининг қарори қабул қилинди. Захирадаги бу ер участкалари ким очди савдоси орқали уй-жойга муҳтожларга бериладиган бўлди.
Томорқадан самарали фойдаланмаётган, қаровсиз ташлаб қўйилган ер участкаларига нисбатан уч баравар миқдорида ер солиғи ундирилишини ҳам айрим томорқа эгаларига эслатиб қўйиш жоиз.

А.ТИЛЛАЕВ,
туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56